Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буни хукми кандай бўлади

00:00 / 11.06.2011 | eski savollar | 454
Ассалому алайкум хазрат. Аллох умрингиз ва илмингизни бунданда зиёда қилсин. Устоз рухсат берсангиз отамнинг илтимоси ила сиздан бир нарса сўрамокчиман. Отам дурадгорлар, Аллохга шукур 3-4 йил бўлди козогистонни Атирав шахрида ишлайдилар. ёнида 3 киши билан бирга ишлайдилар. Лекин у кишилар уста эмас, узлари мустакил бир ишни якунлаша олишмайди. Отам ишни топадилар, пулини гаплашадилар (масалан 1000 сўмга, бази холларда ишчиларни хабари бўлмай қолади), иш тугагач ишчиларга хаккини ойлик сифатида берадилар (хар бир ишчига 200 сўмдан, хаммаси 600 сўм бўлади). Қолган пулни ичида иш давомида кетадиган озик-овқатларни пули хам бор. Устоз бу ишда ишчиларни ўзлари рози бўлиб келишади (хаммалари рози), хали шу пайтгача норизолик бўлмади. Яна бир томоники у ишчиларни ўзлари мустакил у жойга бориб ишни топиб ёки топганда хам у ишни мустакил кила олишмайди. Хамма масулият отамни зиммасида бўлади (озиқ-овқат, ишни топиш, пулини гаплашиш уни топшириш ва бошқалар). Отамни шу топган пули халолми. Шу ўринда ишчиларни отам билан бир хил хақ олишга шариатда хақлари борми.Устоз илтимос кенгроқ қилиб тушунтириб беринг, агар сиз саволни батавсил тушунмаган бўлсангиз яна бир бор батавсил ёзишим мумкин. Аллох биздек ожиз бандаларга бераётган ёрдамиз учун сизни фирдавс жаннатларига киритсин (Омин).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Отангиз беркитмасдан ишчилар билан шартнома қилиб, улар рози бўлиб ишлашса, жоиз. Мисол учун ойлик ёки иш бай қилиб олдиндан келишиб олишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat