Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдан савол

00:00 / 12.06.2011 | eski savollar | 409
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух. Хурматли Шайх Хазратлари Устоз. Бир хадисдан савол билан мурожат этишга изн бергайсиз?Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кундузининг бир бўлагида чиқдим. У зот менга гапирмас эдилар. Мен у зотга гапирмас эдим. У зот Бани Қайнуқоънинг бозоригача бордилар-да, сўнгра қайтиб Фотиманинг уйига келдилар ва:«Кичкинтой қани? Кичкинтой қани?» дедилар. У зот Ҳасанни ирода қилган эдилар. Биз уни онаси ювинтириш ва мунчоқ тақиш учун ушлаб турибди, деб ўйладик. Бир оз ўтмай югургилаб келиб қолди. Улар бир-бирларини қучоқладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Аллоҳим, мен унга муҳаббат қилурман. Сен ҳам унга муҳаббат қилгин!» дедилар».Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Бу ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кичкинтой Ҳасан орасидаги ўзаро муҳаббат ҳар қандай кишининг ҳавасини келтирадиган равишда васф қилинмоқда.Савол: Бу хадисдаги (мунчок такиш) деганда нима назарда тутилган, яъни кичкинтой болаларга кандай мунчокларни такиш мумкин булади. Саволдаги нуксонлардан узур сурайман. Илмингиз зиёда булсин Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳадисдаги “Мунчоқ тақиш” деганда арабларнинг одати бўйича болаларга ўйинчоқ бўладиган ва хушбўй ҳид таратиб турадиган нарсаларни тақиш кўзда тутилган. Кўз тегмасин деган бидъат эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat