Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркаклар аврати

10:03 / 05 июнь | Muhammad | 652
Ассалому алайкум! Биламизки, эркакларнинг аврати киндик остида то тиззанинг остги қисмигача. Эркакларнинг ушбу қисмини ҳаммадан беркитиши керакми, яъни хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак (ака-ука ва отасидан) ҳамми? Бу саволимнинг берилиш сабаби ҳозирги кунда аёл аврати беркитилишига кўп эътибор берилиб эркакларнинг аврат жойларини беркитилишига эътибор берилмаяпти. Ваҳоланки, балоғатга етган ҳар бир одам авратини беркитиши керак. Ҳозирда эса аксинча балоғатга етган бўлса ҳам ҳали ёш деб калта шортик кийиб юришига ҳеч қандай эътироз билдиришмайди. Ҳатто ёши 20 га бориб қолган йигитлар ҳам мисол учун футбол ўйнаётганда ҳамма кўз ўнгида стадионда кийим алмаштиришади. Фақат эркаклар-ку деб ҳеч ҳам уялишмайди, баъзиларида “қизлар мендан уялсин” деб қўйишганини ҳам эшитамиз. Ушбу эркак аврати ҳақида батафсилроқ айтиб ўтсангиз ва бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги каналларингизга ҳам жойлаштирсангиз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариат эркакнинг авратини миқдорини тайинлаб, ёпишни фарз қилган. Уни очиш кабира гуноҳлардан бўлади. Уларни айтаётган гаплари шайтоннинг гапидир. Чунки шайтон беҳаёликка бошлайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat