Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратнинг комиллиги

00:00 / 16.06.2011 | eski savollar | 2890
Ҳурматли устоз, қуйидаги савол билан мурожаат этишга ижозат бергайсиз:Эркак киши бавл қилиб қулганидан кейин уша эрини яҳшилаб қисиб ёки силкитиб, бавлни тулалигича чиқариб ташлаши кераклигини устозимдан эшитганман. Бази ҳолларда таҳорат олиб булингандан сунг, уша эрдан кичик томчи чиқиб, таҳоратни синдиришига куп маротаба шоҳид булдим. Бу ҳолат узига яраша қийинчилик ҳам туг'дирмоқда. Масалан, бавл қилиб булиб, токи уни яҳшилаб чиқариб ташлагунча талайгина вақт утмоқда. Иккинчидан, уни чиқариб ташлаб, таҳорат олингандан кейин текшириб курилганда, жуда кичик томчи куринмоқда. Аммо у ташқарига чиққанича юқ. Каминада кейинчалик намоз уқиш жараёнида бу томчи ташқарига чиқиб, таҳоратни синдириб қуймасмикан деган шубда туг'илмқода. Базилар ҳожатга киргандан кейин, ташқарида бироз ҳаракат қилиб, бир неча бор утириб туриб, кейин таҳорат олишни тавсия қиладилар. Бунда уша бавл томчиси кийимга чиқиб ва бундай ҳол кунда бир неча бор такрорланиб, ички кийимни нопок қилиб қуймайдими?! (Кафт миқдоригача булган ог'ир нажосатга изн борлигидан ҳабарим бор)Намознинг қабул булиши гузал таҳоратга бог'ликлиги учун сиз азиз устозимиздан бу борада маслаҳат ва тавсия олмоқчи эдим. ЖазакАллаҳу кҳайран!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу васваса ҳолатидир. Бундан қутилиш керак.Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг: «Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деяётганини эшитиб қолиб: «Эй болам, Аллоҳдан жаннатга киритишини ва дўзахдан паноҳ беришини сўра! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Келажакда, албатта, ушбу умматнинг ичида покликда ва дуода ҳаддидан ошадиган қавмлар бўлажак», деганларини эшитганман, дедилар». Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.Шарҳ: Аввало, Абдуллоҳ ибн Муғаффал ро-зиял¬лоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик.Абдуллоҳ ибн Муғаффал ал-Музаний розияллоҳу анҳу Мадинада истиқомат қилдилар. Умар ибн Ҳаттоб халифалик даврларида Басрага Исломдан дарс бериш учун ўн нафар саҳобани юборадилар, уларнинг орасида Абдуллоҳ ибн Муғаффал ҳам бор эдилар.Бу зот ҳаммаси бўлиб, 43та ҳадис ривоят қилдилар. Бу кишидан Абдуллоҳ ибн Бурайда, Абу Муаммар, Абдулворис, Ҳусайнул Муаллимлар ривоят қилишди. Бу зот ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 57-санасида Басрада вафот этдилар.Исломда ота-онанинг болалар тарбияси бўйича масъулиятлари жуда ҳам катта. Ота-она ўз фарзандининг ҳар бир хатти-ҳаракати шариатга мувофиқ бўлиши учун жавобгар. Бу масъулиятли вазифани аввалги мусулмонлар қойиллатиб амалга оширганлар. Мана, ўша аброрлардан бирлари Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг Аллоҳ таолога илтижо ила қилаётган дуосида суннатга бироз тўғри келмайдиган ҳолатни сезиши билан дарҳол унга танбеҳ бериб, тўғри йўлни кўрсатмоқдалар. Ўғлининг: «Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деб қилган дуосини ота дуода ҳаддан ошиш, деб баҳолади. Чунки мусулмон одам энг аввало, Аллоҳдан жаннатга киришни ва дўзахдан қутилишни сўраши керак. Аллоҳ таолонинг лутфи карами ила жаннатга киргандан кейин у ернинг мартабалари бу дунёда қилинган амалларга қараб бўлаверади.Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўғилларига берган танбеҳлари ўз фикрларидан чиққан нарса эмас, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига асосланган гап эканлигини билдириб:«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Келажакда, албатта, ушбу умматнинг ичида покликда ва дуода ҳаддидан ошадиган қавмлар бўлажак», деганларини эшитганман, дедилар».Бу ҳадисда покликда ҳаддан ошувчилар ҳақида гап борлиги учун у ушбу бобда келтирилмоқда. Демак, покликда ҳам ҳаддан ошмаслик керак экан. Ҳадд эса шариат кўрсатган чегарадир.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Ота-она ўз фарзандларининг ҳар бир ишини шариатга мувофиқ бўлишини кузатиб туриши зарурлиги.2. Боладан хато содир бўлганда ота-она яхшилик билан тушунтириб, тўғри йўлга солиб қўйиши зарурлиги.3. Аллоҳдан жаннатдаги маълум нарсаларни эмас, жаннатнинг ўзини сўраб дуо қилиш.4. Аллоҳдан дўзахга киритишдан паноҳ сўраб туриш кераклиги.5. Дуода ҳаддан ошмаслик.6. Покликда ҳаддан ошмаслик.7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда бўладиган ишлардан хабар беришлари.Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сийдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар».«Сунан» эгалари ривоят қилишган.Таҳорат қилгандан сўнг фаржга сув сепиш кийимнинг устидан бўлади. Бу иш асосан шайтоннинг васвасасини рад қилиш учун маслаҳат берилади. Баъзи одамлар таҳорат қилиб бўлгандан кейин фаржидан сув чиқиб, кийимига текканга ўхшаб, иккиланиб қолади. Ана ўша нарса, сув сепганда йўқ бўлади.Имом Термизий қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жаброил менга: «Эй Муҳаммад, таҳорат қилганингда сув сепиб юбор. Чунки шайтон фаржни ҳаракатлантиради», деди», деганлар.Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорат учун Валҳон деб айтиладиган шайтон бор. Сув васвасасидан сақланинглар», дедилар».«Валҳон»нинг луғавий маъноси «ўта берилган» деганидир. Демак, шайтонларнинг ичида кишиларни таҳоратда васваса қилишга ўта берилганлари бор экан. Унинг васвасасидан эса таҳорат ва ғуслни бошлашда «Аъузу биллаҳи» ва «бисмиллоҳи»ни айтиш билан, эътиборни ва хаёлни бир жойга қўйиб, турли шубҳали фикрлардан узоқда бўлиш билан сақланиш мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat