Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл кишини уйдан ҳайдаса талоқ тушадими?

12:33 / 06 июнь | Karim | 426
Ассалому алайкум! Мен аёлим билан уришиб қолганимизда, у жудаям ҳаддидан ошиб кетган пайтларида жуда қаттиқ жахлимни чиқариб юборганидан, ўзини босиб олсин деган ниятта “бор уйинга кет” деб уни уйдан ҳайдаганман, лекин талоқ сўзини ҳеч қачон ишлатмаганман, чунки бу сўзни жавобгарлиги катта эканлигини ва аёл кишини талоқ қилгандан кейин турмуш қилиб бўлмаслигини билардим, Ҳозирда биз ярашиб олдик, лекин аёлимга баъзи дугоналари билан алоқа қилмаслигини тақиқласам ёки яқинлик қилмоқчи бўсам у менга сиз мани эрим эмасиз, мани ҳайдагансиз орамизга талоқ тушган дейди, бу гапни қаердан олдинг десам, у менга Қуръонда шундай ёзилган аёл кишини уйдан ҳайдаса талоқ тушади деб ёзилган имомлардан эшитдим деб жавоб беряпти. Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб бершингизни илтимос қиламан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эр уйдан ҳайдаётиб талоқ қилишни ният қилса талоқ тушади дейилган. Бунда эр талоқ қўйишни ният қилиши шарт. Ният қилмаса тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat