Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис шарҳи

11:25 / 09 июнь | Abdulaziz81 | 194
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир ҳадисда биродар дўстлар билан тушунмовчилик бўлиб турибди. Илтимос шу ҳадисни шарҳлаб берсангиз ҳадис (арабик.уз) каналидан келган. Иқтибос "Рамазоннинг ҳар кечасида Аллоҳ таоло дўзахдан озод қиладиган одамларни танлайди. Аллоҳим! Исмим, ота онамнинг исмлари, аҳлим, дўстларим ва буни ўқиётган барчанинг исмини дўзаҳдан озод бўлганлар рўйҳатида қилгин!" иқтибос тугади. Узр устозлар соддароқ қилиб тушунтириб берсангиз қандай озод бўлади кимлар озод бўлади дўзаҳга тушганлар десак ҳали ҳечким тушмаган дўзаҳга тушмаганлар десак улар шундоқ ҳам тушмаган озод қилиш шарт эмас ёки бўлмаса дўзаҳийлар қиладиган амалдан паноҳ сўраш маъносида кетяптими гап?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар бир гуноҳ қилганида жазога ҳақли бўлади. Борган сари дўзахдан жой тайёрлаб бораверади. Бунга бир мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким менга қасддан ёлғон тўқиса дўзахдан жойини тайёрлайверсин” деганлар. Рўзада эса инсон тавба қилиб, ибодат қилиб ўлса тушадиган жойидан озод қилинади. Содда қилиб айтганда ҳар бир ҳукуматда бўладиган афв имтиёзига ўхшайди. Шунинг учун мусулмонлар ҳайтда хурсандчилик байрамини қилишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat