Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Анъом сурасидан савол

00:00 / 18.06.2011 | eski savollar | 334
Ассалому алайкум Шайх ҳазртатлари!Устоз сизга ва барча мусулмонларга жума муборак булсин!Аввало сизга катта рахмат,ҳаммамиз учун фойдали жавобларингиз учун!Аллоҳ сизга қуч қувват тани сиҳатлик ато қилсин.Устоз яна вақтингизни олишга ижозат бергайсиз151قُلْ تَعَالَوْاْ أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ أَلاَّ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلاَدَكُم مِّنْ إمْلاَقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ وَلاَ تَقْرَبُواْ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَلاَ تَقْتُلُواْ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ151 . Келинг, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман: «Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота-онангизга яхшилик қилинг! Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз. [у]Фаҳш–бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг[/у]. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли. Ушбуларни сизга амр қилдикки, шояд ақл юритсангиз.»- деб айт.Устоз шу оятдаги "Фаҳш- бузуқ ишлар"ҳақида купроқ ма'лумот олишни ҳоҳлаган эдим.Шунга Аллоҳ юлида ёрдам беринг илтимос.Омилик қилиб тор уйлаб зинога ухшаш ишлар деб уйлаяпман.Сиз олимсиз кенгроқ тушунсам деган эдим. Аллоҳ таоло сизни бу дунёда ҳам охиратда ҳам яхши мукофотлар билан сийласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Урфда «фаҳш, фоҳиша иш» деганда, маълум гуноҳ – зино тушуниладиган бўлиб қолган. Аммо, аслида ҳар бир чегарадан чиқиш – ҳаддан ошиш – фаҳш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, ҳар бир гуноҳ фаҳшдир. Мўмин-мусулмон нафақат фаҳш, бузуқ ишларни қилмаслиги, балки уларнинг яқинига ҳам бормаслиги керак. Чунки, яқинига борганда, уни қилиш хавфи кучаяди.

Топ рейтинг www.uz Openstat