Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатда мўмина аёл

00:00 / 18.06.2011 | eski savollar | 1062
Ассалому Алайкум устоз. Берадиган саволимга о'ҳшаш савол берилган эди. Илтимос койиманг, меники фарқлироқ. Гоҳида руслар бн дин то'г'рисида суҳбатлашиб қоламан. Улар исломни нозик тарафидан тутамиз деб о'йлашади. Агар қуйидагича савол беришса қандай жавоб қайтарамиз? Бу савол бир диний форумда ҳам тушганди, лекин жавоб ё'қ эди. Мо'мина аёл Жаннатда дунёдаги эри(Жаннатий бо'лса) бн бо'лишлигини о'қиганмиз, лекин агар мо'мина аёл бир неча марта эрга теккан бо'лса, ҳамма эрлари ҳам Жаннатий бо'либ о'тган бо'лса қандай бо'лади? Аллоҳ қилаётган савобли ишларизга барака, ажрини ҳам зиёда қилиб берсин -Амийн. Бизларни ҳаққимизга, аҳлларимиз ва зурриётларимиз, яқинларимиз ҳақларига ҳам дуо қилиб туринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оятларда у дунёдаги эркакларга бериладиган неъматлар ҳақида сўз кетганда, албатта, аёллар ҳам назарда тутиладилар. Улар ҳам мазкур неъматларга эришадилар. Фақат, ҳурлар ҳақида сўз кетганда, «Аёлларга-чи, уларга нима бўлади?» деган савол туғилади. Бу саволга Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларидан жавоб топамиз. Машҳур муҳаддислардан Абул Қосим ат-Тобароний ривоят қилган узун ҳадисда жумладан шундай дейилади: «Умму Салама:«Ё Расулуллоҳ, Аллоҳнинг «Ъурубан атробан» деган ояти ҳақида гапириб беринг», деди. Ул зот: «Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар.Умму Салама онамиз: «Ё Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» – дедилар. Ул зот: «Эй, Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардан афзалдир», дедилар. Умму Салама: «Нималари билан?» – деб сўрадилар.Набий алайҳиссалом:«Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. «Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиғланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин», дейдилар», дедилар.Умму Салама розияллоҳу анҳо:«Ё Расулуллоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар, у дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?» – дедилар.Набий алайҳиссалом:«Эй, Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. «Аллоҳим мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин, дейди. Эй, Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради», дедилар.»

Топ рейтинг www.uz Openstat