Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонада ўқиган намозларим

19:15 / 12 июнь | Шохиста | 359
Ассалому алайкум! Ишхонада ўқиган намозларимда базида кийимларим тирсак ва тиззадан пастда бўлиб, тўпиқ ва кафтимгача ёпмаган бўлади. Шу намозларим дуруст бўлганми ёки қазо ўқишим керакми? Шом намозининг вақти қисқа экан, мисол 19:50да кирса вақти, 20:10да ўқилган намоз қазо ўқиладими(рўзадан ташқари холат)? Пешин намозиники эса аксинча экан, яъни 12:30да кирса 13:00да ўқиш керак экан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало намоз ўқишингиз муборак бўлсин. Аллоҳ тавфиқда бардавом қилсин. Сиз айтган кийим билан намоз адо бўлмайди. Шундай ҳолатда махсус енгича ва туфуқгача ёпадиган юбка кийиб олсангиз авратни беркитиш фарзи адо бўлади. Ўша намозларни қазосини ўқиб олинг. Шом вақти сиз айтганчалик қисқа эмас, балки хуфтоннинг вақти киргунича. Пешинники эса асрнинг вақти киргунича. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat