Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инжил китобига муносабат

16:05 / 12 июнь | Xosiyatxon | 214
Ассалому алайкум! Мен инжил ҳақида берилган саволни ўқиган эдим. Менинг хам бир яқин инсонимнинг уйида инжил китобини кўрганман. У инсондан бу ҳақида сўраганимда рус миллатига мансуб дугонаси совға қилганлигини айтди. Инжил хам Аллоҳ юборган китоблардан бири, шунинг учун хам ташлаб юборолмайман деди. Агар уйда инжил китобини сақлаш мумкин бўлмаса, у китоб учун қандай йўл тутиш лозим? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳар бир давр ва инсонларга қараб янги пайғамбар юборган ва янги шариат ва янги китоб нозил қилган. Охирги китоб ўзларидан аввалги китобларни ҳам пайғамбарларнинг шариатини ҳам бекор қилган. Буни яҳудий ҳам насроний ҳам тан олади. Уларнинг китобларида ҳам охирги замон пайғамбари келиши ва унга ҳам китоб нозил қилиниши айтилган. Ҳатто ўша пайғамбарнинг исми Аҳмад, Муҳаммад бўлиши ҳам айтилинган. Буни тўғри қабул қилган яҳудий, насроний динидагилар эшитибоқ иймон келтиришган ва мусулмон бўлишган. Уларнинг олимларидан сўралганида “Мен у пайғамбарни ўз ўғлимдан ҳам яхши танийман” деганлар. “Нега ўғлингиздан ҳам яхши танишингиз мумкин” дейилганда, “Чунки китобларда у ҳақида шу даражада очиқ-ойдин ва инкор қилиб бўлмас хабарлар келган. Уларнинг барчаси Муҳаммад алайҳиссаломга юзга-юз тўғри келади. Ўғилларимга келсак улар мендан ёки мендан бўлмаслиги мумкин” деганлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилгач у зотга Қуръон нозил қилди ва ундан аввалги барча китобларнинг ҳукмини бекор қилди. Қолаверса дунёда нечта Таврот ва Инжил нусхаси бўлса ҳеч бири бир-бирига тўғри келмайди. Сзни саволингизга келсак уни ёқиб юбориш керак, шунда уни беҳурматлик қилмаган бўлади. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, у китобларга ҳурматсизлик қилиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat