Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автоҳалокат

15:49 / 12 июнь | Odilxoja Olimxojayev | 357
Ассалому алайкум! Бир одам беҳосдан машинада пиёдани уриб юборса ва пиёда вафот этса, уриб юборган одамга у инсонни ўлдирганлик ҳукми ёзиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Хатодан ўлдирганлик ҳукми бўлади. Аввало 60 кун рўза тутиш ва хунини тўлаши вожиб бўлади. "Кифоя" китобида қуйидагича берилган:
Бу қатлнинг ҳукми ҳам албатта, аниқ далилларга асосланган.
Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида: 

 وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ أَن يَقْتُلَ مُؤْمِنًا إِلاَّ خَطَئًا وَمَن قَتَلَ مُؤْمِنًا خَطَئًا فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ وَدِيَةٌ مُّسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ إِلاَّ أَن يَصَّدَّقُواْ 

«Мўмин мўминни ўлдириши мумкин эмас. Фақат янглишиб (ўлдирса, мустасно). Кимки мўминни янглишиб ўлдириб қўйса, бас, унга бир мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳлига тақдим этиладиган хун (вожибдир)», деган (92-оят). 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: فِي دِيَةِ الْخَطَإِ، عِشْرُونَ حِقَّةً، وَعِشْرُونَ جَذَعَةً، وَعِشْرُونَ بِنْتَ مَخَاضٍ، وَعِشْرُونَ بِنْتَ لَبُونٍ، وَعِشْرُونَ بَنِي مَخَاضٍ ذُكُوراً. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хато туфайли одам ўлдиришнинг хунига йигирмата ҳиққа (уч ёшли урғочи туя), йигирмата жазаъа (беш ёшли урғочи туя), йигирмата бинти махоз (бир ёшли урғочи туя), йигирмата бинти лабун (икки ёшли урғочи туя) ва йигирмата бану махоз (бир ёшли эркак туя)», дедилар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилишган. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قُتِلَ فِي عِمِّيَّا فِي رَمْيٍ، يَكُونُ بَيْنَهُمْ بِحِجَارَةٍ، أَوْ بِالسِّيَاطِ، أَوْ ضَرْبٍ بِعَصًا، فَهُوَ خَطَأٌ، وَعَقْلُهُ عَقْلُ الْخَطَإِ، وَمَنْ قُتِلَ عَمْدًا، فَهُوَ قَوَدٌ، وَمَنْ حَالَ دُونَهُ، فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَغَضَبُهُ، لَا يُقْبَلُ مِنْهُ صَرْفٌ وَلَا عَدْلٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўс-тўполон ичида ўзаро тош отиш, қамчи ёки асо билан уриш асносида қатл этилса, хато ҳисобланади. Унинг хуни хатонинг хунидир. Ким қасддан ўлдирилса, қасос олинади. Ким буни тўсмоқчи бўлиб низо қилса, унга Аллоҳнинг лаънати ва ғазаби бўлур, ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмас», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat