Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ҳақида

00:00 / 19.06.2011 | eski savollar | 918
Ассалому Алайкум ҳурматли устоз. Сизга ко'п савол ёзиб, қимматли вақтингизни олаётганимдан ҳижолатдаман. Лекин саволларимни ҳолисона, илмимни яҳшилаш мақсадида бераётганим у4ун то'г'ри тушунасиз деган умиддаман. Аллоҳ ажрини ко'пайтириб берсин-Амийн. 'Шариатда шарм ё'қ'га амал қилиб саволим қуйидаги4а: Бошқа машаб бо'йи4а агар олатни ушласа таҳорат синар экан. Бизни машабда нега бундай эмас? Улар қайси ҳужжат бн бу ҳукмни 4иқаришган?Бу ма'лумотни кавказ мусулмонларининг бир сайтидан о'қидим. Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бусра бинти Сафвон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким закарини ушласа, таҳорат қилмагунча намоз ўқимасин», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Ушбу ҳадиснинг зоҳирий маъносига қараганда жинсий олатини ушлаган одамнинг таҳорати кетади. Кўпчилик уламолар бу ҳадисни айнан шундоқ тушунганлар. Аммо Ҳанафий мазҳаби уламолари бу ҳадисни бошқача тушунганлар. Улар бу ҳадисдаги таҳорат қўлни ювмоқ маъносидадир, деганлар. Чунки «таҳорат» лафзи шаръий таҳорат маъносидан ташқари, қўлни ювиш маъносида ҳам ишлатилади. Ҳанафий уламоларининг бу фикрлари бошқа бир ҳадисда закар ҳам инсоннинг бир аъзоси, уни ушлаш билан таҳорат кетиб қолмаслиги ҳақидаги фикр билан тасдиқланган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз қўлини фаржига олиб борсаю, иккиси орасида тўсиқ ҳам, ажратувчи ҳам бўлмаса, таҳорат қилсин», дедилар». Имом Шофеъий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.Бу ҳадис ҳам олдинги ҳадиснинг маъносида, фақат иборалари бошқача, холос. Шунингдек, уламоларимизнинг шарҳлари ҳам худди аввалги ҳадиснинг шарҳига ўхшайди.Толиқ ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эдик, худди бадавийга ўхшаш бир одам келди ва: «Эй Аллоҳнинг Набийи, бир одам таҳорат қилганидан кейин закарини ушлашига нима дейсиз?»деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ҳам ундан бир парча, холос ёки бир бўлак, холос», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Бу ҳадисда бадавийга (саҳройига) ўхшаган кишининг: «Эй Аллоҳнинг Набийи, бир одам таҳорат қилганидан кейин закарини ушлашига нима дейсиз?» деган саволига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «У ҳам ундан бир бўлак, холос», яъни, закар ҳам одамнинг бир бўлаги, холос, дейишлари таҳорати бузилмайди, деганларини билдиради.Ҳанафий мазҳаби уламолари мана шу ҳадисни ҳужжат қилиб, закарини ушлаган одамнинг таҳорати кетмайди, дейдилар. Бошқа уламолар бу ҳадис ёки мансух (амалдан қолган) ёки, ўша сўраган бадавий одамга хос ҳукм, дейишади. Лекин усули фиқҳ қоидасига биноан, насх бўлса ҳам, хос бўлса ҳам ҳужжат билан аниқ исбот қилиш керак.Ҳанафий уламолар ўз ижтиҳодини ҳамиша енгилликни олиш зарурлиги қоидаси билан қувватлайдилар. Агар закарига қўли теккан одам таҳорат қилиши вожиб бўлиб қолса, қийинчилик туғилади, дейдилар.Бошқа уламолар эса, инсон закарини ушлаганда лаззат ҳосил бўлиши мумкин, бу эса таҳоратнинг синишига олиб боради. Шунинг учун эҳтиёт чораси сифатида ҳам таҳорат кетади, десак яхши бўлади, дейдилар.Биз эса «икки томоннинг қавлини жамлаш керак, агар зарурат юзасидан бехосдан ушланса, таҳорат кетмайди. Заруратсиз, шаҳват учун ушланса, кетади, дейилса яхши бўлса керак», деймиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat