Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жунуб холда АЛЛОХни зикр килиш

00:00 / 19.06.2011 | eski savollar | 6372
хурматли Устоз! Бир саволим бор эди. Биз хозир россиядамиз, бомдодни 04:10да укиймиз ва ундан кейин яна ётиб ухлаймиз. Уйланмаганман шу сабабли баъзи-баъзида бомдоддан кейинги уйкуда эхтилом булиб коламиз, гусл килишга вакт йук, юз-кулимизни ювиб йулга чиксак соат 8га иш жойимизга етиб келамиз, шу сабаб тушлик вактида келиб гусл килиб кетамиз. Устоз биз шу жунуб ватимизда иш жойимизда баъзи-баъзида марузалар эшитамиз, марузалар ичида АЛЛОХ(ж/ж), Пайгамбаримиз(с.а.в.) исмларини эшитамиз, (с.а.в.), (ж/ж), дейиш вожиб. Яна купчилик салом беради уларга хам алик олиш вожиб, яна иш вактимизда жим турмайлик деб (истигфор, такбир, тахлил, хамд-сано)ларни шу жунуб холимизда зикр килсак гунохкор булмаймизми? АЛЛОХ сиздан рози булсин. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинанинг йўлларидан бирида йўлиқиб қолдилар. Мен жунуб эдим, бекиниб олдим». Бошқа ривоятда: (Билдирмай четландим). Бориб ғусл қилиб келдим. У зот: «Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» дедилар. Мен:«Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим» дедим. У зот: «Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар». Шарҳ: Ҳадисда жунубликнинг ҳукмини тўлиқ билмайдиган одамнинг ҳоли баён қилинмоқда. Жунублик ҳақидаги дастлабки маълумотларни эшитган одамда кўпгина ғалати фикрлар тўпланиб қолади. Жумладан, баъзилар жунуб одамни кўрган одам ҳам жунуб бўлиб қолар экан, фалон бўлар экан, пистон бўлар экан, деган эътиқодларни қилиб, ноўрин гапларни айтиб юрадилар. Аслида ундай эмаслигини бу ҳадисдан билмоқдамиз.Мадинаи Мунавваранинг йўлларидан бирида Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб қолган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам шунга ўхшаш фикрни қилганлар. Яъни, жунуб ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўриниб, у киши билан ўтириб бўлмайди, деган фикрга бориб, бекиниб олган эдилар. У киши бориб ғусл қилиб келганидан кейин, бўлиб ўтган ишнинг мулоҳазасини қилиб турган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» деб сўрадилар. Бу юксак одоб намунасидир. Нима учун мени кўриб, бекиниб олдинг? Ёки ҳа, фалон ҳолатда эдингми, демай, қаерда эдинг, дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса тўғрисини айтдилар: «Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим», деди. Бу у кишининг ҳаққи эди. Ўз ҳолатини хоҳласа айтсин, хоҳласа, бекитсин эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўз ҳолатларини ва фикрларини очиқчасига айтишни раво кўрдилар ва айтдилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг фикрлари нотўғри эканини баён қилиб: «Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар». «Субҳаналлоҳ»нинг луғавий маъноси «Аллоҳни поклаб, ёд этаман» бўлиб, гоҳида ажабланиш маъносида гап ўрнида ҳам ишлатилади. Мусулмон одам нажас бўлмас, у жунуб бўлади. Жунублик эса уни намоз ўқиш, Қуръон ушлаш каби баъзи нарсалардан четда туришини тақозо қиладиган ҳолат. Уни нажасга айлантириб қўймайди. Биров билан гаплашиш, сўрашиш ёки бирга ўтиришини ман қилмайди.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Ғусл вожиб бўлгандан кейин кўчага чиқиб юриш жоизлиги.2. Гарчи ғусл вожиб бўлиши билан уни қилиб олиш яхши бўлса ҳам, уни ортга суриш мумкинлиги. Лекин ортга суриш намоз вақтидан чиқиб кетиш даражасида бўлмаслиги керак.3. Раҳбар, олим одам ўзига тобеъ кишиларда нотўғри иш содир бўлганини мулоҳаза қилса, ундан сўраб, тўғри йўлни кўрсатиб қўйиши лозимлиги.4. Мўмин-мусулмон одам нажас бўлмаслиги.5. Жунуб одам бошқалар билан кўришиши, бирга ўтириши мумкинлиги.Шунингдек, оғзи ва бурнини яхшилаб чайиб олиб, ичимлик ва таом тановул қилиши ҳам мумкин. Бу ҳукмларни кейинги ҳадиси шарифлардан ўрганамиз.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунуб бўлсалар-у, емоқ ёки ухлашни ирода қилсалар, намозга таҳорат қилганларидек таҳорат қилар эдилар».Иккала ҳадисни Бешовлари ривоят қилишган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари шундоқ эди. Бу дегани бир-икки марта эмас, балки одат тусига кирган ҳол эди. У зот аввало, ғусл вожиб бўлиши билан уни қилар эдилар. Лекин баъзи ҳолларда ғуслдан олдин ухлашлари ёки таом тановвул қилишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас эди. Ана ўша вақтларда, аввал намозга қиладиган таҳоратни амалга ошириб ухлар ёки таом тановвул қилар эдилар. Бу ҳам бўлса, Ислом дини осонлик йўлини тутишидан далолатдир.Оишадан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан қандоқ ғусл қилар эдилар, ухлашдан олдин ғусл қилар эдиларми ёки ғусл қилишдан олдин ухлар эдиларми?» деб сўралди. Мен:«Бунинг барчасини қилар эдилар. Гоҳида ғусл қилиб, сўнг ухлар эдилар. Гоҳида таҳорат қилиб ухлар эдилар. Ишда кенглик қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дедим».Бешовларидан фақат Имом Бухорий ривоят қилмаган.Жунубликдан ғусл қилиш борасида Аллоҳ таоло мусулмонларга қанчалик кенглик бергани бу ҳадиси шарифда очиқ-ойдин кўриниб турибди. Агар Аллоҳ таоло жунуб бўлишинг билан дарҳол ғусл қилмасанг, фалон бўлади, деса ҳаққи бор эди. Жунуб бўлган одамга бир лаҳза ҳам ухлаши, еб-ичиши, бировга кўриниши ва бошқа нарсалар мумкин эмас, деса ҳаққи бор эди. Лекин ундоқ қилмади, осон қилди. Шунинг учун ҳаммамиз Оиша онамизга қўшилиб:«Ишда кенглик қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дейишимиз лозим.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб бўлмасалар, бизларга ҳар қандай ҳолда Қуръонни ўқитар эдилар», деган.«Сунан» эгалари ривоят қилишган.Бу ҳадисдан жунуб ҳолда Қуръон ўқитиш ва ўқиш мумкин эмаслиги келиб чиқади.Кези келганда жунуб одамга ман қилинган нарсаларни тартиб билан эслаб ўтайлик:1. Намоз ўқиш ва тиловат саждаси қилиш.2. Каъбаи Муаззамани тавоф қилиш.3. Қуръони каримни ушлаш.4. Қуръони каримни тиловат қилиш. Аммо «Бисмиллоҳ»ни айтиш, Аллоҳни зикр қилиш мумкин.5. Масжидга кириш ва у ерда қолиш.Ушбу ишлардан бошқа ишларни қилиш мумкин. Лекин иложи борича тезроқ ғусл қилиб олган маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat