Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзанинг каффорати ҳақида

10:29 / 14 июнь | Begzod Bahtiyorov | 294
Ассалому алайкум! Аллоҳга минг шукур бу йил рўзани тўлиқ адо этдим иншааллоҳ. Минг афсуски 11 ойлик рўзанинг каффорати бўйнимда бор. Каффоратнинг шартларини биламиз, мен энди 22 ой мобайнида рўзанинг каффоратини тутишим керак, орада танаффус қилишга ҳам тўғри келади ва бу маддат 3 йил атрофида бўлади. Инсон 60 кун рўза тутишга қодир бўла туриб: муддат кўплигини (ва ўша инсон ўзига бирор бир бошқа сабаб 60 кун рўза тутишига ишончи комил бўлмаса) ва бир неча йиллар диндан узоқда юриб эндигина иймонга қайтганини назарда тутиб 60 мискинни қорнини тўйдирса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Масалангизни аввал аниқлаштириб олинг. Сиз 11 йил рўза тутмаганлик билан тутиб қасддан очиб юборганда зиммасига каффорат вожиб бўлашини аралаштириб қўймадингизми? Каффоратга 60 тутиш зиммангизга вожиб бўлган бўлса тутиб берасиз. Қишнинг қисқа кунларида бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat