Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон сустлиги

22:40 / 14 июнь | Shaxlo | 511
Ассалому алайкум! Мен 27 ёшдаман 8 йил бўлди турмуш қурганимга 3 нафар фарзандим бор. Аллоҳимга минг шукур. Ўзим намозхон ҳалол ҳаромни махкам тутган оилада улғайганман, минг афсуски тушган рўзғорим бунинг мутлоқ акси. Уларга бу ҳалол бу ҳаром исрофгарчилик Аллоҳимга хуш келмаслиги ҳақида гапирсам устимдан кулиб “бийхалфача мани келиним” деб келган кетганга масхара қилишади. Қайнонам тилинг чиқибди деб жанжал қилади, лекин улар ҳалол ҳаромни аралаш қилганлари, ғийбатлари, исроф қилишлар жуда ҳам асабийлаштиради мени, лекин бор аламимни болаларимда оладиган бўлиб қолдим. Аллоҳимга шукурки хўжайним 1 йилдан бери намоз ўқишни бошладилар 8 ёшли ўғлим ҳам мен ва дадаси билан намоз ўқийди. Бундан жуда хурсандман, лекин ўзим намозларимни охирги вақтларда умуман ўқий олмаяпман, иймоним сустлашдими, қалби қаттиқлашдими деб жуда қўрқаман. Жуда ҳам намоз ўқишни хохлаяпману нимадир асло йўл бермаётгандек. Иймон сустлиги белгисими бу? Ҳалол ҳаром аралашган уйда дуолар намозлар қабул бўлмайди деб эшитдим шу ростми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу сизни кўп телевизор кўрганлигингиз сабабидан бўлади. Уларни йиғиштириб Аллоҳга боғланинг. Аллоҳ таоло неъмат берса орқасидан шукур қилганлар мукофот, шукур қилмаганларга эса азобни ҳам бериб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat