Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васила

20:43 / 16.06.2019 | Nafisa Shadiyarova | 2490
Ассалому алайкум! Мен олдин жуда шўх намоздан хабарим йўқ Қуръондан умуман хеч бир сурани ёд олмаган қиз эдим Алҳамдуллилаҳ 1 йил олдин сураларни ёд олишни бошладим ва хозир 5 махал намоз ўқияпман гунохларимга хар куни чин дилдан тавба қиламан ёшим 25да сайтингизда васила хақида жуда кўп ўқидим ва хаммасини хам тушуна олмадим. Балки вақт ўтиши билан хаммасини тушуниб оларман, Аллоҳ насиб қилса. Сайтингизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб дуо қилса бўлади деб ёзилган агар нотўғри тушунмаган бўлсам. Лекин дуо қилаётганимда ичимда қўрқув бўлади, дуони нотўғри қилиб гунохга ботмаяпманмикин деб. Ўйлаб қарасам Аллоҳга ёқадиган бирор амалимни хам эслолмайман балки қилган бўлсам хам эсимдан чиқариб юборгандурман. Амаким масжидда имомлик қиладилар жуда кўп савобли ишлар қиладилар уларни васила қилиб дуо қилиб хожатимни сўрасам бўладими? Агар саволни нотўғри берган бўлсам кечиринглар бошқа иложим қолмади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз у кишини васийла қилманг. Ҳар кечада мустажоб бир дуо бор. Кечани зикр ва намоз билан қалбида ҳожатини сўраб ўтказган инсон албатта у дуодан баҳраманд бўлади. Шуниси афзал. Дуо албатта қабул бўлади, сиз шошилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat