Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстимга насиҳат

17:31 / 16 июнь | ikromjon | 630
Ассалому алайкум! Бир танишим бор, намозни канда қилмайди, диний илми хам яхшигина, шайх Ҳазратини деярли барча китобларини тўплаган, лекин баъзида зино қилиб қўяди. Зинони шариатдаги хукмларини жуда яхши билади, қандай азобларга дучор бўлишини хам билади, лекин ўзимни бошқара олмай қоламан дейди. Қандай йўл билан насихат қилсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Дўстингизга айтинг устига китоб юкланган эшак каби бўлиб қолмасин. Аллоҳ таоло "Жумуъа" сурасида марҳамат қилади: 

 مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ۝ 

5. Устиларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандай ҳам ёмон! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat