Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада аёлга нисбатан эрнинг сен харомсан дейиши

15:55 / 16.06.2019 | Ixlosbonu | 3265
Ассалому алайкум! Ота-онам узоқ йиллар давомида бирга хаёт кечиришади, лекин шу узоқ йиллик турмушда отам жуда хам кўп маротаба онамни харомсан, сен харом чўчқасан, харом ёғлар сенда мужассам деб ва турли бошқа сўзлар билан хақоратлаб келади. Биз фарзандлар бу сўзларга қандай қарашимиз зарур? Ва бу сўзларни аёлига айтиш жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Отангизни ҳаромсан деган сўзидан ўзига нисбатан ҳаромлиги эмас, балки табиати ёки тутуми ва жасадини ирода қилган бўлса орага талоқ тушмайди. Ўзига ҳаромлигини ирода қилган бўлса талоқ тушади. Неча маротаба шу нарсани ирода қилиб айтган бўлса ўшанча маротаба талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat