Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олдига чиққан ота-она ҳақида

12:42 / 21.06.2019 | Islomjon Mirzayev | 1922
Ассалому алайкум! Биз тарафларда шу нарса урф-одат бўлиб қолган. Яъни кимдир турмуш қурса, келин-куёвнинг олдига кимнидир чиқариш деган нарса бор, олдига чиққанлар ҳам бир оила бўлиб, янги келин-куёвнинг олдига чиққан ота-онаси дейилади. Келин-куёв уларни ота, она деб чақиришади. Уларнинг фарзандлари эса келин-куёв билан опа-сингил, ака-ука бўлишади. Бу риштани боғлаш учун алоҳида ёндашилади, яъни бази бир харажатлар бўлади, бундан ташқари, кейинчалик борди-келди қилинади. Шу одат шариатга тўғри келадими? Агар нотўғри бўлмаса, уни қилган маъқулми ёки қилмаган маъқулми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бу ишлар жоиз эмас. Шариатимизда бу каби опа-ука, ака-сингил тутинишлар йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat