Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яжуз-Мажуз ким узи?

00:00 / 23.06.2011 | eski savollar | 1199
Ассалому алайкум устоз, саволим куйдагича Яжуз-Мажуз ким узи?хатоларим булса узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яъжуж-МаъжужҚиёматнинг бу аломати ҳақида Қуръони Каримнинг «Каҳф» ва «Анбиё» сураларида оятлар келган.Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида:«Улар: «Эй, Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар», деган (94-оят).Ўша икки тоғ орасидаги бирон гапни англамайдиган қавм Зулқарнайнга Яъжуж ва Маъжуждан шикоят этдилар. Уларнинг ер юзидаги буз-ғунчиликларидан арз қилдилар.«Улар: «Эй, Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир».Яъжуж ва Маъжуж ҳақида ҳам жуда кўп гаплар бор. Бу ҳам тахминий гаплардан иборатдир. Биз эса, ўз одатимизча, Қуръони Каримдаги маълумотлар билан кифояланамиз. Шуниси хайрли.«Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар».Мазкур қавм Зулқарнайндан, агар харож тўплаб берсак, ўша Яъжуж ва Маъжужлар билан бизнинг орамизга тўсиқ қуриб берасанми, деб сўрадилар. Шу билан уларнинг ҳужумларидан, буз-ғунчиликларидан қутулмоқчи бўлдилар.Зулқарнайн мазкур қавм билан Яъжуж ва Маъжуж орасида радм–улкан ва мустаҳкам тўсиқ қура бошлади. Дастлаб:«Менга темир парчаларини келтиринг», –деди.Яъни, одамларни темир топиб келишга буюрди. Улар олиб келган темир парчаларини ўша икки тоғ орасига тўплата бошлади.«Ниҳоят, икки тоғ томонлари ила баробарлашганда: «Дам уринглар», –деди».Яъни, темир парчаларини тўплаб-тўплаб, икки тоғ орасини тўлдирдилар. Ундан кейин Зулқарнайн босқонлар билан дам уриб, темирларни қизитиб, эритишга киришди.«Ниҳоят, у(тўп темир)ни ўтга айлантиргач: «Олиб келинглар устидан мис қуяман», – деди» (96-оят).Яъни, икки тоғ орасига тўпланган темирни бос-қонлар билан дам уриб алангалатиб, эритиб олов ҳолига келтирдилар. Ана шунда Зулқарнайн одамларига, энди эритилган мис олиб келинглар, олов бўлиб турган темир устидан қуяман, деди.Мис аралашган темир янада мустаҳкам бўлиши яқинда кашф этилди. Демак, ўша замонда ҳам Зулқарнайн Аллоҳ унга берган илм орқали бу сирни яхши билган ва жуда мустаҳкам девор қуриб, ҳалиги қавмнинг Яъжуж ва Маъжужнинг ҳужумларидан сақланишига ёрдам берган.«Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар, уни тешиб ҳам ўта олмадилар» (97-оят).Яъни, Яъжуж ва Маъжужлар Зулқарнайн қурган радм–девор тўсиқ устига чиқа олмадилар ва улар уни тешиб ҳам ўта олмадилар. Зул-қарнайнга Яъжуж ва Маъжуждан шикоят қилиб ёрдам сўраган қавмлар омонликка эришдилар. Зулқарнайн ишни жуда ҳам пухта амалга оширган эди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу Суф-ёни Саврий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари уммул мўминийн Зайнаб бинти Жаҳш онамиз қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуларидан юзлари қизарган ҳолларида «Арабларнинг ҳолига яқинлашган ёмонликдан вой бўлсин, бугун Яъжуж ва Маъжуж радми–саддидан мана шунча очилди», деб турдилар, бош ва кўрсаткич бармоқларини ҳалқа қилиб кўрсатдилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ичимизда аҳли солиҳлар бўла туриб ҳалок бўламизми?»–дедим. «Ҳа, агар ёмонлик кўпайса»,–дедилар у зот».Шунингдек, имом Муслим, имом Термизий, имом Ибн Можа, имом Аҳмад, имом Абу Довудларнинг ривоятларида ҳам Яъжуж ва Маъжуж ҳақида хабарлар келган.Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида:«Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида. Ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг, куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб: «Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик. Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар», деган (96-97-оятлар).«Каҳф» сурасида айтиб ўтилганидек, қиёматнинг аломатларидан бири–Зулқарнайн қурган садд-тўғон очилиб, Яъжуж ва Маъжужлар чиқиб кетишидир. Ушбу оятда:«Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида» деб айтилмоқда.Демак, улар жуда кўп бўлиб, кўпликларидан юрганларида худди сел оққандек оқиб келар эканлар.«...ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг...»Яъни, қиёмат қоим бўлгандаги ҳолни кўрсанг, унинг даҳшатидан, қўрқинчи ва азобидан«...куфр келтирганларнинг кўзлари чақча-йиб», яъни қотиб қолади.Кўзларини юма олмайдилар. Айни пайтда, ўз ҳолларига йиғлай бошлайдилар:«Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик».Яъни, қиёмат қоим бўлиб, ҳамма қайта тирилиб, сўроқ-савол, ҳисоб-китоб, жазо-мукофот бўлишидан ғафлатда эдик. Бундай бўлишини ўйлаб кўрмаган эдик.«Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар.»Йўқ, биз ғафлатда эмас эдик. Балки, билиб туриб тайёргарлик кўрмаган эдик. Ишонмаган эдик. Зулм қилган эдик, дерлар.Ақоид илми уламоларимиз Яъжуж ва Маъжуж ҳақидаги ояти карима ва ҳадиси шарифларни мукаммал ўрганишиб, қуйидаги хулосани айтадилар:«Яъжуж ва Маъжуж жуда ҳам кўп сонли бир қавм бўлиб, уларнинг чиқишлари қиёматнинг аломатларидан бир аломатдир. Улар ер юзини фасодга ва харобга тўлғазадилар. Уларнинг қачон чиқишини эса, Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди».

Топ рейтинг www.uz Openstat