Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ролтон, вермишел

00:00 / 24.06.2011 | eski savollar | 4734
хурматли Устоз! Дин йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ яхшилик билан мукофотласин. Устоз саволларим бор эди. 1.Ролтон хакида ёзилган саволга "таркибида харом нарса йук экан яна россия муфтийсини рухсати бор экан" яъни еса булади мазмунидаги жавобни берибсиз. Биз уша саволдаги ролтоннинг таркиби ёзилган жадвални укиб курдик. Жадвалдаги ролтоннинг таркибида "мол, товук, кузи" гуштлари хам бор экан. Устоз бизни кийнаётган масала гуштлар АЛЛОХнинг номига атаб суйилганми, йукми буни билмаймиз. Яна бизда таомларга бульон кушилади, бульонлар таркибида хам "товук, мол"гуштлари бор, яъни хаммасининг таркиби бир хил. Устоз шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз?2. Биз бульондаги гуштларнинг кандай суйилганини билмаймиз деб шубха килиб, бульон кушилган таомлардан емаймиз, агар ейиш мумкин булса, биз шу шубхамиздан кейин уша таомлардан есак буладими? Яна "окорочка"(товук)дан куп таом тайёрлашади, уларни хам есак буладими? чунки хаммаси бир хил тушунчада, кандай суйилганлиги ноъмалум. Устоз одобсизлик килганим учун минг бор узр. Саволларни беришимни сабаби биродарларим илтимос килиб сураб беринг дейишди. Илтимос Устоз бизга шу масалаларда ёрдам беринг, жавобларингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен кўрганда улар йўқ. Россия муфтийлар кенгаши раиси Ровий Айнуддийн ҳазратларининг расмий варақдаги имзоли ҳужжати турибди. Ҳалол стандартнинг тасдиғи бор. Сиз ўқигандан сиз айтган гўштлар бўлса, унинг ҳукми нима эканини ҳамма билади. Ҳалол гўшт қўшилган бўлса, ҳалол, ҳаром гўшт қўшилган бўлса, ҳаром.

Топ рейтинг www.uz Openstat