Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имоми Аъзам, у кишининг шогирдлари ва ҳана

00:00 / 09.07.2007 | eski savollar | 3345
ҳурматли устоз.1. Абу Ҳанифа Собит ибн Нумон (Имоми Аъзам) раҳматуллоҳи алайҳни ҳадис соҳасидаги билимлари Имом Буҳорий ва Имом Муслимлардан (раҳматуллоҳи алайҳумаа) устун бўлганми ёки йўқми? Абу Ҳанифани муснадларидаги барча ҳадислар саҳиҳми?2. Мен ўзим алҳамдулиллаҳ Ҳанафий мазҳаби бўйича ибодат ва муомиллаларни қилиб боришга ҳаракат қиламан ва Имоми Аъзам ҳамда у зотни шогирдларини жуда ҳурмат қиламан. Аммо бир нарса мени ўйлантириб қўйди. Имом Буҳорий ўзларини саҳиҳларини баъзи жойларида изоҳ тариқасида ёзадиларки фалон масалада Ҳанафийлар ҳийлаи шаръий (хийлаи шаръий) қилишган деб. Мен ўзим ҳийлаи шаръий нима эканлигини яхши тушунмайман, лекин бу иш ҳаромлигини биламан. Шу ҳақида изоҳ берсангиз. Яъни ҳийлаи шаръий нима ва ҳанафий уломолар буни қилганми?3. Алҳамдулиллаҳ, Имоми Аъзам Собит ибн Нуъмон ҳақларида сиз каби уламоларни асарларидан маълумотлар олдик. Бунинг учун сизларга ташаккур. Лекин Абу Ҳанифани шогирдлари Имом Зуфар, Имом Муҳаммад, Имом Абу Юсуф ва бошқалар (раҳматуллоҳи алайҳим) ҳақида менда илм йўқ. Мазкур ҳанафий уламолар ҳақида қисқача маълумот бера оласизми? Умуман Имоми Аъзам бир фатвони берган бўлсалар, аммо уларнинг шогирдлари бошқа фатвони берса, қай бирига амал қилинади?Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Имом Абу Ҳанийфанинг ҳадис ривоят қилишда имом Бухорий ва Муслимлардан устун эканликларини ҳеч ким айтмаган. У зотнинг ҳадислардан шаръий ҳукмлар чиқаришда мазкур икки муҳаддисдан устун эканликларидан устун эканликларида ҳеч ким шубҳа қилмайди. Сиз ҳадислар борасида муҳаддис ва фақиҳлар қандай ишларни қилишларини ўрганиб олинг.2. Имом Бухорий ўзларининг Саҳиҳларида ҳанафийлар ҳийлаи шаръий қилишган деган гап у кишига бўҳтон. Сиз гапни қаердан олдингиз? Ҳийла сўзи луғатда ишнинг тадбирини кўришда устамонлик қилиш, бир нарсага махфий тарзда эришишга айтилади. Уламолар истилоҳида ҳийла- мақсадга эришиш учун махфий йўлларни ишлатишга айтилади.Шариатда рухсат берилган ҳийла гуноҳдан қутилиш, ҳалолга ва ҳаққа эриши ёки ботилни дафъ қилиш учун шариат қоидаларини бузмай ва шаръий қоидаларни бузмай қилинадиганидир.Бунга Қуръондан далил келтирилади:Айюб алайҳиссалом оғир пайтларда ихлос билан ёнида турган вафодор хотинини имкон топганида уришга қасам ичиб қўйган эдилар. Бу мушкул иш эди. Шундай вафодор ва мухлиса аёлни, оғир ва машаққатли лаҳзаларда елкадош бўлган, бало-офатларни бирга тотган инсонни мушкул ариганидан кейин юз таёқ уриш керак. Дарҳақиқат, бу оғир муоммо эди. Лекин Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила бу муаммони ҳам ҳал этди. Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломга деди:«Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма», (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир» (Сод. 44-оят). Аллоҳ таоло Аййуб алайҳиссаломга қасамини қандай адо этишни ўргатмоқда ҳамда у кишига ўзи томонидан бунчалик фазлу карам кўрсатилишининг сабабини баён қилмоқда:«Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма».Эй Айюб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этган бўласан. Қасаминг бузилмайди.Бунчалик фазлу карам кўрсатилишининг сабаби:«Биз уни сабрли топдик».Синов келганида, Аййуб ўта гўзал сабр ила сабр қилди. Бизга бўлган ишончи сусаймади. Бир лаҳза ҳам Бизнинг розилигимизни топишдан умидини узмади.«У қандай ҳам яхши банда».Аййуб ниҳоятда яхши бандадир.«Албатта, у ўта қайтгувчидир». Барча мазҳаблардан шунга ўхшаган, одамларни тангликдан қутқарадиган ишлар бор. Аммо фарз ёки вожибни тарк қилишга, шариат асосларини бузишга ҳийла қилишга йўл йўқ.3. АБУ ҲАНИФАНИНГ ШОГИРДЛАРИАбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари жуда ҳам кўп бўлганидан уларнинг номма ном зикр қилиб ўтишнинг ўзи мушкил иш. Шунинг учун Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг машҳур шогирдларидан баъзиларини эсга оламиз, холос.1. Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб ал-Ансорий бўлиб ўз куняси Абу Юсуф билан машҳурдирлар. У киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан кейин ўттиз икки йил ўтиб вафот этганлар. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги китобларни муаллифидир;1. Китобул Осор.Бу китобни Юсуф ўз отасидан, у киши эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса Р-м.дан, саҳобийдан ёки Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўзлари рози бўлган тобеъийндан ривоят қилганлар.Китобул Осорда тобеъийнлар ва Ироқ фақиҳларининг кўпгина фатволари ҳам жамланган.2. Ихтилофи Ибн Абу Лайло.Бу китобда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи билан Қози Ибн Абу Лайло орасидаги хилофли масалалар жамланган. Муаллиф Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ёнларини олган. Бу китобни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан у кишининг шериклари Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ривоят қилганлар.3. ар-Радду Ала сиярил Авзоъий.Бу жуда ҳам пухта китоб бўлиб унда муаллиф Авзоъийнинг уруш ҳолатида мусулмонлар билан бошқаларнинг орасидаги алоқалари ва жиҳодга тааллуқли нарсалар борасидаги ихтилофларни баён қилган. Унда ироқликларнинг фикрларига ён босилган. 4. Китобул Харож.Бу ўта муҳим китобда Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ислом давлатининг молявий ишларига собит низом тузганлар. У киши унда ўз шайхларига хилоф қилган нарсаларни ҳам зикр қилинган. 2. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳ. У киши 132 – ҳижрий санада туғилиб, 189 – ҳижрий санада вафот этганлар. У кишига Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан узоқ вақт дарс олиш насиб қилмаган. Аммо у киши таҳсили илмни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларида давом этдирган. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳанафий фиқҳнинг ҳофизидир. У киши биринчи бўлиб муайяян фиқҳнинг йиғиб китоб шаклига келтирган олимдир. Мазкур улкан ишда Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳга иккинчи устозлари Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ катта ёрдам берганлар. У кишининг талиф қилган китоблари кўп бўлиб улардан олтитаси алоҳида аҳамиятга моликдир. Мазкур олти китоб ҳанафий фиқҳнинг асосий манбалари ҳисобланади. Уларнинг номлари қуйидагича:1. «Китобул асл». Бу китобнинг иккинчи номи «Мабсут». 2. «Китобуз зиёдот». 3. «Китобул Жомеъус Сағир». 4. «Китобул Жомеъул Кабир». 5. «Китобус сиярис Сағир». 6. «Китобус сиярил Кабир»лардир.Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг булардан бошқа китоблари ҳам бор. Шулардан иккитаси; «Китобур Радди ала аҳли мадийна» ва «Китобул Осор» худди олдин зикр қилинган олти китоб кучига эгадир.3. Абул Ҳузайл Зуфар ибн Ҳузайл ибн қайс Куфий раҳматуллоҳи алайҳ (204 ҳ.й.да вафот эган).Бу зот Асфиҳонда туғилиб, Басрада вафот этган. Аввал муҳаддислардан бўлиб, кейин фиқҳга ўтган. Қиёсда жуда ҳам моҳир бўлиб бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ичида энг пешқадам бўлганлар.4. Ҳасан ибн Зиёд Луълуъий (204 ҳ.й.да вафот эган). Аввал Абу Ҳанифага ва у кишидан кейин Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларга шогирд бўлган. Ҳадислар ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларини ривоят қилиш билан машҳур бўлган.Агар бир масалада Абу Ҳанифа бир тараф, Абу Юсуф ва Муҳаммад бир тараф бўлиб қолса, хоҳлаган тарафни олаверса бўлади.Агар Абу Ҳанифа икковларидан бири билан бўлиб бирлари ёлғиз қолса, Абу Ҳанифа бор тараф қабул қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat