Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насоронинг Қуръон хақида шубҳаси

16:44 / 26.06.2019 | Knowledge | 1812
Ассалому алайкум! Сизлардан Дурий ва Хафс қироатлари хақида сўрамоқчи эдим. Бир насоро чиқиб Қуръон ўзгартирилган деб даъво қиляпти. Ва бу гапини тасдиқлаш учун Қуръони Каримдан бирмунча миссолларни келтириб ўтди. Дурий бошқа Қуръон, Хафс бошқа Қуръон деяпти. Улар орасидаги фарқ баъзи оятлардаги айрим сўзларнинг бошқача эканлигида демоқда. Бу гапи билан Қуръон ўзининг асл холида сақланиб қолинмаган дейишга уриняпти. Масалан 2:270 Дурийда "Нукаффир" дейилса, худди шу оятда Хафсда "Юкаффир" дейиляпти. Яна Хафс 2:10да "Якзибун" бўлса, Дурий шу оятда "Юказзибун" сўзи келяпти. Яна Хафс 43:24да "Қоола" бўлса, Дурийда "Қул" бўляпти. Шундай қилиб яна бирқанча оятлардаги фарқни кўрсатди. Бу иши билан у мусулмонлар қалбига шубха ташлаяпти. Энди мени саволимга келсак, Абу Бакр родиаллаху анху ва Умар родиаллаху анху барча сураларни бир жойга тўплаб мусхаф холига келтирганларида Қуръон битта эди, табийки унга қараб ўқувчиларнинг қироатлари хам бир хил бўлади. Мен тушунмадим нега Дурий, Хафс бўлиб кетди. Яъни ўша биринчи Қуръон асосида кейинчалик одамлар қироатнинг етти хили учун етти хил мусхаф ёзганмилар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У динимизда Қуръонни бир неча лаҳжада ўқиш учун берилган рухсатни нотўғри талқин қилиб одамларни ахмоқ қилмоқчи бўляпти.
 «Етти ҳарф»дан мурод маънолари бир хил, лафзлари ҳар хил бўлган етти кўринишдир.
Мисол учун:
«أَقْبِلْ، هَلُمَّ، تَعَالَ» – «олдинла», «бу ёққа», «кел»;
«عَجِّلْ، أَسْرِعْ» – «шошил», «тезла»;
«أَنْظِرْ، أَخِّرْ، أَمْهِلْ» – «шошма», «кечик», «вақт бер».
Бу ерда бир сўзнинг маъносини англатиш учун бошқа сўзлар ишлатилмоқда.
Чуқур ўйламасдан айтилган юқоридаги гап кейинчалик Қуръони Каримнинг душмани бўлган баъзи шарқшуносларнинг фитнаси учун шубҳа эшикларини очиб берган. Ушбу тушунчани маҳкам ушлаб олган шарқшунослар «Маънони қироат қилиш назарияси бор» деган шубҳани қўзғаганлар. Шубҳасиз, бу нарса исломий ҳаётдаги энг хатарли назариялардандир. Чунки бундан қуръоний матнларни ҳар кимнинг ҳавойи нафсига топшириб қўйиш, улар эса ўзлари хоҳлаган нарсани исбот қилишга уринишлари келиб чиқади.
Ушбу ва бошқа маълумотларни синчиклаб ўрганган мутахассис уламоларимиз, Қуръони Каримнинг «етти ҳарф»да нозил бўлиши Қуръони Каримнинг баъзи сўз ва ҳарфларини талаффуз қилишда ижозат берилган етти тур хилма-хилликдир, дейдилар. (“Қуръон илмлари” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat