Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Табиб ҳабиб ва маҳрамми?

12:09 / 27.06.2019 | Асадуллох | 723
Ассалому алайкум! Шу саволни беришга мажбурман! Чунки буни кўп маротаба гувохи бўлдим. 1). Хижома(қон олдириш) учун бордим у ердаги доктор бир Тошкентлик имомни масаласини қўйиб берди. Яъни "Эркак докторлар табобат илимидан хабари борларга аёл кишини кўриш(текшириш) мумкин, аёл киши эркак доктор учун эри хам кўриши мумкин бўлмаган аъзоларни кўриши мумкин ва докторлар махрам хисобланади..." деди. Ман бу нарсага ишонмиман қандай қилиб эркак доктор бошқа аёлга махрам бўла олади? 2). Домла бошқа бир олимни, уламони ёмонлаш ёки ғийбат қилиш тўғрими? Бизни шахарда бир масжид имоми очиқ ойдин холда бошқа бир уламо ва минбарда ўтириб олимни ёмонлаб ғийбат қилди. Шу нарса қанчалар тўғри?!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг аврат жойларини шаръий заруат ва узрдан бошқа ҳолатда эридан бошқа ҳеч ким кўришга ҳаққи йўқ. Олим инсон бундай гапни айтмайди. Ўша гапни айтган инсон ҳеч қанақасига олим эмас. Шуни яхши билиш керакки, муфтий одам Аллоҳ тарафидан имзо қўювчи, ҳукм чиқарувчи инсон ҳисобланади. Яъни у “Аллоҳ шундай деди” деган бўлади. Аллоҳ эса доктор ёки табиблар беморларга маҳрам бўлади деган эмас. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ لَا يَقْبِضُ الْعِلْمَ انْتِزَاعًا، يَنْتَزِعُهُ مِنَ الْعِبَادِ، وَلَكِنْ يَقْبِضُ الْعِلْمَ بِقَبْضِ الْعُلَمَاءِ، حَتَّى إِذَا لَمْ يُبْقِ عَالِمًا، اتَّخَذَ النَّاسُ رُءُوسًا جُهَّالًا فَسُئِلُوا، فَأَفْتَوْا بِغَيْرِ عِلْمٍ، فَضَلُّوا وَأَضَلُّوا». قَالَ الْفِرَبْرِيُّ: حَدَّثَنَا عَبَّاسٌ قَالَ: حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ هِشَامٍ نَحْوَهُ 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан суғуриб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар», деганларини эшитдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

2). Бирор инсон ошкора фисқ-фужур қилаётган бўлса, одамларни залолатга етаклаётган бўлса уни исмини айтиб хато қилаётганини далиллар орқали билдириш мумкин. Инсон касал бўлса доктор унинг фақат касал бўлган аъзосинигина гапириши шарт. Қолган соғ жойларини ҳам касал деса касалга хиёнат қилган бўлади. Саломат жойини саломат дейиш керак бўлади. Худди шунингдек агар бир инсонда ўзгаларга зарар етадиган зарар бўлса аввало махфий тарзда ўзига баён қилиш, қабул қилмаса оммани огоҳлантириш учун унинг зараридан огоҳлантириш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat