Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажбурий эҳсон

18:22 / 27 июнь | OBID_OBIDJON | 265
Ассалому алайкум! Хозир қишлоқларимизда жаноза вақтида одамлардан 10.000 сўм йиғиб олинмоқда. Бу пул мархумнинг оила азоларига харажатларига яъни ўлган инсоннинг харажатлари, қабр қазиш, жаноза ўқиган муллага ва ҳоказоларга. Шунақа солиқ қўйишлари тўғри ишми? Хозирги вақтда битта ўлик кўмишни хам одамлар қийин қилиб юбораяпди, битта ўликка 2 метр кафан билан 2 метр чуқур қазиса бўлдику, ундан ташқари ўша вақти эрталаб жоннлиқ сўйишади. 2. Мархумга атаб худой қилади. Ўша худойси қилишда мархум номидан дастирхон ёзиб одамларни мехмон қилади. Кейин эхсон халтаси илиб қўяди. Бу халатага одамлар пул ташлаб кетишади, эхсон қилиб пул олиш яхши эмаску.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Булар мутлақо жоиз эмас. Буни сўраса ҳам бермаслик керак. Эҳсонни пули бор одам қилсин. Пули йўқ одам қилиш учун бошқалардан тиланмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat