Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳий беморни даволаш йўли қандай?

00:00 / 27.06.2011 | eski savollar | 866
Муҳтарам Шайх ҳазратлари, Сизга қишлоқдаги бир қариндошимизнинг қуйидаги масалада Сизнинг жавобингизни билишга интиқлиги боис мурожаат қилмоқдаман. У кишининг айтишларича, охирги 14 йил ичида оталарининг яқинлари яъни амма ва амакиларининг оилаларида ва хусусан ўзларининг оилаларида ҳам кўпчилик руҳий хасталикка чалинаётган экан. Бу хасталикни даволашга замонавий тиббиёт ёрдам беришга ожизлик қилганлигидан беморларга дам ҳам солдирганлар, чилёсин ўқитганлар, натижа бўлмагач, нажот илинжида турли бахшиларга ҳам мурожаат қилиб кўрганлар. Бахшиларнинг бизга номаълум муолажасидан кейин бир оз вақт соғлиги яхшиланиб қолган ҳолатлари бўлган. Лекин бари-бир бутунлай тузалиб кетмаган. Баъзилари шу хасталик билан дунёдан ўтиб кетишган. Улар мурожаат қилган бахшилар деярли бир хил гапни яъни, -“авлодингизда парийлар билан гаплашадиган одам бўлган, ушбу хасталиклар ўша парийларнинг таъсирида юз бермоқда, бу парийлардан қутулиш керак, лекин бунга бизни кучимиз етмаяпти, улар кучли экан”, деб айтишган. Қариндошимизнинг айтишича, ҳақиқатан катта бувилари яъни оталарининг оналари бахши бўлган эканлар. У киши ҳовлиларидаги бир уйда бахшилик амаллари билан машғул бўлганлар (1997 йилда оламда ўтганлар). Бахшилик қилган онахоннинг бир ўғиллари бундан уч-тўрт йил аввал ҳовлисини янгитдан тартибга келтириш мақсадида, оналари бахшилик амаллари билан машғул бўлган эски уйни бузиб, ўрнига турли мақсадларда фойдаланиш учун янги биноларни қурган (жумладан, молхона ва хожатхона ҳам қурилган). Шундан сўнг, шу ўғил ҳам руҳий хасталикка чалиниб, охири ўзининг жонига қасд қилган. Шу қурилиш ишларини амалга оширган уста ҳам ҳудди шундай касалликка чалинган. Шундай воқеалардан сўнг, яна бирор кишига зарар етишидан ҳадиксираган, шу ҳовлида яшаётган кишилар бузилган уйни ўрнига янги қурилган бинолардан фойдаланмаяптилар. Авлодларида руҳий хасталикка чалиниш ҳолатлари бахши онахон 1997 йилда оламдан ўтганларидан кейин юз бера бошлаган ва шу кунга қадар давом этиб келмоқда. Муҳтарам Шайх Ҳазратлари, юқорида баён қилинган ҳолатда замонавий тиббиёт ожизлик қилаётган ушбу дарддан фориғ бўлиш учун қандай амал қўллаш тўғри бўлишини ҳамда айтиб ўтилган шубҳага сабаб бўлган янги бинолардан фойдаланиш оқибатида кишиларга зарар етиш эҳтимоли қанчалик ҳақиқатга яқинлигини баён қилиб беришингизни илтимос қиламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳаммалари ҳалол-пок юриб, ихлос билан ибодат қилсалар, Аллоҳдан нажот сўрасалар яхши бўлиб кетади, иншааллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat