Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Итоатсиз хотинни тарбиялаш

14:45 / 28.06.2019 | Nuriddin | 3551
Ассалому алайкум! Устозлар, оила қурганимга 2 йил бўлди. шу давр ичида оила аталмиш муқаддас ошёнда жуда кўп кўнгилсиз ҳодисалар рўй берди. майли ҳамма синовларга Аллоҳни иродаси билан сабр қиляпман. лекин шаърий масалада кўнгил хотиржам бўла олмаяпти. аёлимни оиласи диндан умуман бехабар. диндан хижобдан мисли кўрилмаган даражада қўрқади. уларнинг фикрича кўнгил тоза бўлса бўлди. хижобдагилар нима ишлар қилиб юрибди қабилида фикр юритишади. аёлим ҳам уларни айтганини қилади. қудалар деярли бир бирини кўришга кўзи йўқ. бир фарзандим бор. нима қилишга бошим қотган насихат дарс китоб ҳаммасини қилиб кўрдим фойда йўқ. мана 2 йилдирки бу масала мени қийнаб келмоқда. ҳамма нарсани батафсил ёза олмадим. саволимни барча ўқиса. биламан аҳли солиҳлар кўп. ҳаққимизга дуо қилишса. бирон бир маслахат беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни илмингиз ва тақвоингизни ривожлантиринг. Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб қўиб, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat