Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тутишга иккиланиб қолган қазо рўзаларим

09:55 / 03 июль | Bilol | 553
Ассалому алайкум! Рамозон ойида рўза тутган эдим. Тахорат олаётганимда оғзимдан ёки бурнимдан сув аниқ кетиб қолганига ишонч хосил қилсам шу тутган рўзам бузилганини ва қазоси вожиб бўлганини билардим, лекин шундай вазиятлар бўлдики (3 марта) мен тахорат олаётган пайтимда оғзимдан ёки бурнимдан сув кетиб қолди деб ўйлаб қолдим. Мен аниқ сув кетганига ишонмадим ва куннинг охиригача рўзамни тутиб шом вақти кирганда ифторлик қилдим. Шундай ҳолат бўлган кунларни белгилаб қўйдим. Мен аниқ билмайман сув ичимга тушдими ёки йўқ. Энди шу (3 кунлик) рўзамнинг қазосини тутайми ёки қазо вожиб бўлмадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан “охирги қолдирган рўзам” деб қазосини тутиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat