Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддаги биринчи сафда фақат ёши катталар ўтириши керакми?

08:45 / 03 июль | G'ulomjon | 627
Ассалому алайкум! Устозлар, масжидда намоз ўқиш учун борганимизда хамма қатори мен ҳам олдинги қаторга жойлашишга ҳаракат қиламан. Лекин атайин биринчи қаторда бўш жой бўлса ҳам иккинчи қаторга жойлашаман. Баъзи одамлар олдинги сафда фақат ёши катталар бўлиши керак дейишади. Саволим ёшим 20дан ошган. Олдинги сафларга бошқалардан вақтлироқ чиқиб кўпроқ савоб умидида жойлашсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Биринчи сафда фақат катталар ўтиради деган гап мутлақо нотўғри. Масжид бир одамга хосланган эмас, у ҳамма мусулмонларники. Шунинг учун аввал ким келиб ўтирса ўша жойга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat