Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега Аллоҳ алдайди?

08:28 / 03 июль | 1056
Ассалому алайкум! Намозларда, тонгда, кечқурунда, азондан кейин, хар хил холатларда Аллоҳнинг исмлари билан исми аъзам дуолари билан суралар билан хадислардаги дуолар билан дуо қилиб Аллоҳдан тилак сўрасам ижобат бўлмайди. Тўғри Худо менга ваъда бермаган, лекин бутун борлиқни яратган Аллоҳ учун сўраганларим оддий нарсалар. Бир неча йилдан бери сўрайман, ижобат бўлмайди. Хозир алҳамдулиллоҳ ибодат қиламан, лекин ишончсизман. Қуръон, хадисларда Худонинг хар нарсага қодирлигини ўқисам, эшитсам астағфуриллоҳ оддий гапдек туйилади. Ихлосим йўқ. Нега хар нарсага қодирман деган, оятда дуогўйларни дуосини ижобат қиламан деган Аллоҳ ижобат қилмайди. Нега алдайди? Синовлигини биламан, лекин тўйдим. Бу холатдан қандай қутилсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нега алдайди деб шаккоклик қилманг ва иймонингизни янгилаб олинг. Сўраган нарсангизни бермаслиги бу ижобат қилмагани эмас. Аллоҳ буни ҳикматини Ўзи билади. Эҳтимол сўраган нарсангиз сизга Аллоҳнинг наздида фойдали эмасдир. Бир киши бир олимнинг олдига келиб “Менга бир вазифа берсангиз, токи яхшиликларга эришсам” деган экан. Олим одам “Ҳар куни минг маротаба Аллоҳ таолонинг “Аллоҳ” деган исмини зикр қил” деб жавоб берибди. У киши орадан 5-6 ой ўтиб келибдида “Айтганингизни ҳар куни қолдирмасдан қиламан, лекин ҳеч қандай ўзгариш йўқ” деб айтибди. Шунда олим киши “Эй ношукур банда, сенга Аллоҳ таоло Ўз исмини бир кунда минг маротаба зикр қилиш тавфиқини берибдику яна сенда нима ўзгариши керак” деб танбеҳ берган экан. Сиз ҳам шунга ўхшар экансиз. Ўзингиз айтганингиздек Аллоҳнинг гўзал исмлари ва оят-суннатда келган дуоларни ўқир ва ибодатда экансиз. Шуларнинг ўзи сиз учун энг катта лутф эмасми?! Қанча-қанча одамлар ҳаромни ҳалол деб қилиб охиратларини куйдириб юришибди. Сиз ҳам ўшалар қаторида эмаслигингизни ўзи катта лутф эмасми?! Дуоларингизга келсак, Аллоҳ таоло ҳар бир дуо қилувчининг дуосини ижобат қилишни ваъдасини берган, ижобатида эса ҳикматини Ўзи билади. Баъзан дуо қилувчининг сўраганини ўша заҳоти беради, чунки унга сўраган нарсасини ўша пайтда берса фойдасини Аллоҳ билади. Баъзан сўраган нарсасини кейинроқ беради, чунки у одамнинг сўраган нарсаси у учун ўша пайтда эмас, балки Аллоҳ таоло берган вақтда у учун фойдалироқ бўлади. Баъзан эса сўраган нарсасини охиратга олиб қўяди, чунки уни сўраган нарсаси у учун бу дунёда эмас, балки охиратда фойдалироқ бўлади. Эҳтимол дуоларингизни шак билан қилаётганингиз учун қабул бўлмаётгандир. Аллоҳ билувчироқдир. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:  

 وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ۝ 

216... Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat