Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳнинг кечирилиши

00:00 / 28.06.2011 | eski savollar | 2263
Ассалом алайкум, шайх ҳазратлари!Бир савол билан мурожаат қилмокчи эдим. Банда (мўъмин) умри давомида катта-ю кичик гуноҳ қилиб қўйса (билиб-билмай), унинг бу гуноҳлари қилиб турадиган дуолари, истиғфорларида (ҳар кунги назарда тутилмоқда) кечириладими (ширк келтиришдан ташкари)? Яъни амал дафтарида ёзиладими? Чунки банда билан бир умр бўладиган фаришталар унинг барча амалларини ёзиб боради. Аллоҳ денгиз кўпигича гуноҳларингиз бўлса ҳам ширк келтирмасаларингиз гуноҳларингизни кечираман деган. Лекин билишимча, киёмат куни савол жавобда Аллоҳ барча, заррача гуноҳ қилинган бўлса савол-жавобга тортилади деган.Саволим: Аллоҳ мағфират киламан деган гуноҳлар амал дафтарида ёзиладими, унинг савол-жавоби қандай бўлади?Буни Аллоҳнинг мағфиратидан умид қилиш мақсадида билмоқчиман, илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз.Аллоҳ рози бўладиган бандаларидан қилсин ва ҳар хил фитнадан биз-у сизни ўзи асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Умумий қоида “яхшиликлар ёмонликларни ювади. Таҳорат, намоз, рўза, ҳаж каби ибодатлар ҳам гуноҳларни ювади. Тавба Аллоҳнинг ҳақи бўлган гуноҳларни ювади. Фақат банданинг ҳақи бўлган гуноҳлар эгаси кечиши билангина ювилади. Шунинг учун доимо ибодат ва яхшилик қилиш билан бирга, банданинг ҳақида эҳтиёт бўлиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat