Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо

12:54 / 08.07.2019 | Mr. Bekjon Kurbonov | 2403
Ассалому алайкум! Мен эрталаб бомдодни ўқиш учун масжидга кириб, таҳиятул-масжид ва бомдод суннатини ўқишни ният қилдим деб 2 ракат намоз ўқийман. Бомдод суннатини ниятига масжид ҳақиниям қўшаман савоб умидида. Шу тўғрими? 2). Менда 11 йиллик қазо намозларим бор. Бир кунлик тўлиқ ўқилмаган қазо 20 ракат (2+4+4+3+4+3) бўларкан. Менга шу қазони мукаммал ўқиш тартибини тушинтирсангиз. Алоҳида азон (қазони тунда ўқимоқчиман, чунки шу пайтда вақтим бўлади, азон уйдаги ухлаётганларга ҳалал берсачи ёки иқомат такбирини ўзи етарлими) ҳар 20 ракат (бир кунлик қазо учун), алоҳида фалон санадаги қазойим 11.08.2007ни бомдод (пешин, аср, шом, хуфтон, витр-вожиб) фарзини деб ният, иқомат такбири. Менда шунча қазо бўлатириб ҳозирги ўқийдиган суннат ёки масжид ҳақи (таҳиятул масжид) ва таҳажжудим қабул бўлмайдими? 3). Қазо бўлган (тўлиғича тутилмаган) Рамазон рўзаларни тутиш тартиби қандай? Бокс-Спорти билан шуғулланганда чарчаб қоламан деб тутилмаган, энди қаттиқ афсусдаман. Илтимос шуниям мукаммал адо қилишни тушинтиринг. 4). 3 дона сура ёдлаганман (Фотиҳа, Кавсар, Ихлос), ҳозир шулар билан 5 маҳал намозни адо қилсам гуноҳкор бўлмайманми? 4 ракатлик суннат намозда (1-2-ракатига Кавсар ва 3-4-ракатига Ихлос ни зам) 5) Бош кийимсиз ўқилган намоз қабул бўлмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1-2-3-Саволларингиз такрорий. "Излаш хизмати"дан фойдаланинг.
4). Бошқаларини ёдлаб олгунингизча ўқиб тураверинг.  
5). Қабул бўлмайди деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat