Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олди берди масаласи

22:25 / 09.07.2019 | Халийлия | 398
Ассалому алайкум! Устозлар ёшим 22да ўқишда ўқиётган пайтларимда дўстларим танишларим билан ўртамизда пул бериб туриш, олиб туришлар кўп бўлган. Бир биримизни нарсаларимиздан сўрамасдан кейин айтиб қўяман деб фойдаланишлар хам бўлган. Кейин айтиш ёдимиздан чиқиб кетган. Хозир ўшаларни ўйлаб Аллоҳни олдида қандай жавоб беришдан қўркябман. Саволим шуки ўша олган пулларим, кейин айтиб қўяман деб ишлатган уларнинг нарсалари шу хаммаси учун танишларим номидан деб садақа бериб юборсам бўладими? Эслай олмаямбманда кимдан қанча олганимни, чунки бундай вазиятлар кўп бўларди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша танишларингиз ҳаёт бўлсалар ўшаларга айтиб ўзаро бир-бирларингиздан розилик олиб қўйинглар. Аниқларини беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat