Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳисобланмайдими?

22:00 / 09 июль | Otash Bek | 606
Ассалому алайкум! Мен машина ижараси билан шуғулланаман ( мулк бўлиб қолиш шарти билан). Саволим шуки машинани 2 йил муддатга мисол учун 6000$ га бўлиб тўлаш шарти билан сотсам, машинани олган одам 1 ярим йилда келишилган пулни тўлаб берса яъни муддатдан аввал ва у олган одам ваҳтли тўлаганим учун умумий нарҳидан ўтиб беринг деб сўраса мисол учун 6000$ эмас 5700$ Шу ўтиб берганим рибо бўлиб қолмайдими? Ҳудда банкларда шу ҳолат бўлади олган кредитни ваҳтли тўласа фоиз камаяди ва арзон бўлади. Шу сабаб гумон бўлиб қолди. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савол. Бир неча йилга бўлиб тўлаш шарти ила олинган машинани вақтидан олдин нархини тўлаб юборса, машинани нархидан кечиш мумкинми?
Жавоб. Бир муддатга берилган қарзда, ундан бир ҳиссасини кечиш эвазига нақдни шарт қилиш “Мусовама савдоси”да жоиз эмас. Мусовама савдоси – сотувчи қанча фойда қўяётганини айтмай харидор билан савдолашиб молни сотишига айтилади.
Муробаҳа савдосида сотувчи муддат эвазига зиёда қилаётган нархини харидорга очиқ-ойдин айтади. Мутааххир ҳанафий мазҳаби олимлари муробаҳа асосида муддат эвазига баҳосини зиёда қилиб қилинган савдода харидор белгиланган муддат келишидан олдин қарзини ёпса ёки вафот этиб қолса, бундай ҳолатда сотувчи сотилган молнинг тан нархини олиб, қолган муддат эвазидаги фойдани олмайди. Бу ҳақда Ҳаскафий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: 

قَضَى الْمَدْيُونُ الدِّينَ الْمُؤَجَّلَ قَبْلَ الْحُلُولِ أَوْ مَاتَ فَحَلَّ بِمَوْتِهِ فَأَخَذَ مِنْ تَرِكَتِهِ لَا يَأْخُذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ الَّتِي جَرَتْ بَيْنَهُمَا إلَّا بِقَدْرِ مَا مَضَى مِنْ الْأَيَّامِ وَهُوَ جَوَابُ الْمُتَأَخِّرِينَ قُنْيَةٌ وَبِهِ أَفْتَى الْمَرْحُومُ أَبُو السُّعُودِ أَفَنْدِي مُفْتِي الرُّومِ وَعَلَّلَهُ بِالرِّفْقِ لِلْجَانِبَيْنِ 

“Қарздор вақти келишидан олдин қарзини тўласа ёки вафот этиб қолса, ўлиши билан насия нақд тўлашга айланади. Вафот этганнинг меросидан оладиган бўлса, молни устига қўйган фойдасидан ўтган кунларнинг миқдоричасинигина олади. Бу мутааххир уламоларнинг жавобидир. “Қуния”да шундай дейилган. Рум муфтийсий Абу Саъуд шунга фатво берган. Фатвони томонларга фойдали экани билан иллатлаган” (Роддул мухтор).
Бунинг сувратини Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ баён қилиб, шундай деган: 

اشْتَرَى شَيْئًا بِعَشَرَةٍ نَقْدًا وَبَاعَهُ لِآخَرَ بِعِشْرِينَ إلَى أَجَلٍ هُوَ عَشَرَةُ أَشْهُرٍ ، فَإِذَا قَضَاهُ بَعْدَ تَمَامِ خَمْسَةٍ أَوْ مَاتَ بَعْدَهَا يَأْخُذُ خَمْسَةً ، وَيَتْرُكُ خَمْسَةً 

“Муробаҳадан ўтган кунларнинг миқдоричасини олади деган масаланинг суврати шуки, бир киши нақдга ўн сўмга бир нарса сотиб олса ва бошқасига маълум муддатга, яъни ўн ойга насияга йигирмага сотса, харидор беш ой ўтгандан кейин унинг нархини тўласа ёки беш ой ўтгандан кейин вафот топса, сотувчи сотилган мол устига қўйган фойдадан бешини олиб, бешидан воз кечади” (Роддул мухтор).
Шу масаланинг айни ўзини “Танқиҳул фатаво ал-Ҳомидия”да қуйдагича зикр қилинган: 

سُئِلَ فِيمَا إذَا كَانَ لِزَيْدٍ بِذِمَّةِ عَمْرٍو مَبْلَغٌ دَيْنٌ مَعْلُومٌ فَرَابَحَهُ عَلَيْهِ إلَى سَنَةٍ ، ثُمَّ بَعْدَ ذَلِكَ بِعِشْرِينَ يَوْمًا مَاتَ عَمْرٌو الْمَدْيُونُ، فَحَلَّ الدَّيْنُ وَدَفَعَهُ الْوَارِثُ لِزَيْدٍ ، فَهَلْ يُؤْخَذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ شَيْءٌ أَوْ لَا؟ الْجَوَابُ جَوَابُ الْمُتَأَخِّرِينَ : أَنَّهُ لَا يُؤْخَذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ الَّتِي جَرَتْ الْمُبَايَعَةُ عَلَيْهَا بَيْنَهُمَا إلَّا بِقَدْرِ مَا مَضَى مِنْ الْأَيَّامِ قِيلَ لِلْعَلَّامَةِ نَجْمِ الدِّينِ : أَتُفْتِي بِهِ ؟ قَالَ : نَعَمْ كَذَا فِي الْأَنْقِرْوِيِّ وَالتَّنْوِيرِ ، وَأَفْتَى بِهِ عَلَّامَةُ الرُّومِ مَوْلَانَا أَبُو السُّعُودِ

“Зайднинг Амрни зиммасида маълум бир ҳаққи бор эди. Амр билан бир йилга муробаҳа савдосини қилишди ва йигирма кундан кейин қарздор Амр вафот топди. Қарздор вафот топиши билан насия савдо нақдга айланади. Шунга биноан Амрнинг меросхўрлари Зайдга қарзни тўлашади. Бундан шундай савол келиб чиқадики, Зайд бир йилда оладиган ҳақини ҳаммасини Амр вафот топганлиги учун йигирма кунда олиши жоизми?
Жавоб: Мутааххир уламолар Зайд билан Амр ўртасидаги муробаҳа савдосидан ўтган кунларни миқдорича, яъни йигирма кунни фойдасини олишлари жоиз бўлади, деганлар. Аллома Нажмиддин раҳматуллоҳи алайҳга "Сиз шунга фатво берасизми?" деб айтилганда, у киши "Ҳа" деб жавоб берганлар. “Анқаравий” ва “Танвийр”да ҳам шундай дейилган. Рум олими Мавлоно Абу Саъуд ҳам шунга фатво берганлар” (Роддул мухтор).
Ҳанафий уламоларнинг мутааххирлари томонидан бундай фатво берилишига сабаб нақд билан насияда, насия мустақил қийматга эга бўлмасада, зимдан ва тобелик жиҳатидан муддат муқобилига нарх белгиланишлиги жоиздир. Бу ҳудди ҳайвонларнинг ҳомиласи мустақил сотилмагани билан ҳомиладор ҳайвонни ҳомиладор бўлмаган ҳайвонга нисбатан нархи қимматроқ бўлишига ўхшайди. Чунончи, бир неча нарсаларнинг ўзини савдоси жоиз эмас. Лекин, бошқа нарсаларга қўшиб сотилганда жоиз бўлиб кетаверади. Муробаҳа савдосида ҳам маълум муддат эвазига фойда қўйиш жоиздир. Бу гўёки сотиладиган молни сифати даражасида бўлади. Шунинг учун харидор тўлов муддатидан илгари молни нархини тўласа ёки харидор вафот топса, молнинг сифати нуқсонлик бўлиб қолади. Шунинг учун тўланаётган нархнинг миқдори муддат эвазига камайтирилади.
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ушбу масалани иллатини баён қилиб шундай деганлар: 

وَوُجِّهَ أَنَّ الرِّبْحَ فِي مُقَابَلَةِ الْأَجَلِ ، لِأَنَّ الْأَجَلَ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ مَالًا ، وَلَا يُقَابِلُهُ شَيْءٌ مِنْ الثَّمَنِ لَكِنْ اعْتَبَرُوهُ مَالًا فِي الْمُرَابَحَةِ إذَا ذُكِرَ الْأَجَلُ بِمُقَابَلَةِ زِيَادَةِ الثَّمَنِ ، فَلَوْ أَخَذَ كُلَّ الثَّمَنِ قَبْلَ الْحُلُولِ كَانَ أَخْذُهُ بِلَا عِوَضٍ وَاَللَّهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى أَعْلَمُ 

“Муробаҳа савдосида фойда муддатнинг эвазида бўлади. Чунки, муддат ўзи мустақил мол дейилмаса ва унинг эвазига молдан бирор нарса эваз бўлмасада, лекин уламолар муробаҳада муддатни мол деб эътибор қилганлар. Қачон, муддатни эвазида нархни зиёда қилиш зикр қилинса, агар қарздор тўлов муддати етиб келишидан аввал молни нархини ҳаммасини тўлалигича тўласа, тўлаш муддати етиб келмаган миқдорини бирор бир эвазсиз олган бўлади” (Роддул муҳтор).
Шунинг учун муробаҳа ҳамда тақсийт савдосида бир киши ўн сўмлик нарсани бир йил муддатга йигирма сўмга сотса, харидор муддатидан илгари, яъни олти ойда нархни ҳаммасини тўласа, сотувчи уни олишга ҳаққи бор. Лекин, мутааххир уламоларнинг фатвосига кўра олмагани афзалдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat