Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фидя ҳақида

00:00 / 30.06.2011 | eski savollar | 990
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Сизга ва барча аҳли исломга жума муборак булсин.Устоз сизга оиламиз номидан минаддорчилик билдираман.Қимматли вақтингизни ажратиб саволларимизни жавоб бераётганизга Аллоҳга шукур деймиз.Устоз саволни ҳижолат булиб ёзяпман,аёлим шуни сураб куринг Аллоҳ юлида деб қуймади,узингиздан эшитмоқчи.Савол шуки мана иншааллоҳ ҳаммамиз интизор булиб кутаётган рамазон ойи ҳам яқинлашиб қолди.Аллоҳ таолонинг марҳамати билан шу рамазон ойида фарзанд курадиган булиб турибмиз иншааллоҳ.Аёлимн 2йил олдинги ҳомиладорлик вақти ҳам рузага тугри келган эди,қазо булган эди.Ундан ташқари яна 100кундан ортиқ қазо рузалари бор,яна бу йилгиси ҳам қушилади иншааллоҳ.Шунга сиздан сурамоқчи булгани шу ҳомиладорлик вақтидаги рузаларни узига "фидя"берса буладими демоқчи.Мен айтдимки "фидя" берадиганларга ҳомиладор аёл кирмайди,у фақат ута қари чол ёки кампирлар ёки дарди огир беморларга талуқли гап деб айтдим.Энди шу масалани Шайх ҳазрлатларини узидан сураб беринг дегани шу.Устоз айбга буюрмайсиз илтимос.Аёлим қазо тутишдан ҳам қурқани ёқ,савоб купроқ олишини уни ҳам билиб турибди лекин қазо рузаларим куп,Аллоҳ билади эртамиз нима булишини деб шундан қурқябди.Саволда хатолар булса узрАллоҳ таоло дин юлида қилаётган ишларингизни ривожини берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳомиладор фидя бермайди. Қазо тутади. У киши ҳеч хижолат бўлмасинлар. Ҳомиладорлик ҳам узр. Аллоҳ Ўзи шариатида рухсат берган. Имкони бўлганда қазо қилинаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat