Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ аралашган қурбонлик

21:27 / 09 июль | Anora Yodgorova | 298
Ассалому алайкум! Мен келин бўлиб тушганимга 2йил бўлди. Турмуш ўртоғгимнинг боболари ва бувилари Умра зиёратида бўлганлар. Тоат ибодатли яхши инсонлар. Хар 2-3ойда қўй сўйиб эҳсон қиладилар. Қўй сўйиш учун ўзларининг 2 та ёшлари катта ошпаз-қариндошларини чақирадилар. Улар сўйиш давомида бобомиз ва бувимиздан яширин ароқ ичиб ўз ишларини бажарадилар. Уйимиздаги хамма оила аъзоларимиз уларнинг бу ишларини билишади. Лекин хеч ким бу ишдан қайтаришга харакат қилмайди. Саволим шуки, бобомизнинг қилган эҳсонлари қабул бўладими? Ошпазларга ароқни келтириб берган инсон хам гунохкор бўладими? Биз бу вазиятда қандай йўл тутсак тўғри бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бобонгизни сўйган ҳайвони алоҳида масала. Қассоб ва ошпазларнинг қилган ишлари алоҳида масала. Бобонгизни ният тўғри бўлса, шариатга мувофиқ сўйилса ва ичаётганлар овқатга ароқни қуйиб ёки ароқ қуйилган идишдан овқатларга фойдаланмаса овқат ҳалол бўлади. Маст қилувчи нарсани ичувчиси ҳам олиб келиб берувчиси ҳам кўриб индамаган кишилар ҳам гуноҳда баробар бўлишади. Иккисига гапи ўтадиган оилани катталарига айтиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat