Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талабаларни баҳолаш ўйлантиряпти

19:56 / 10 июль | Ilhomjon | 411
Ассалому алайкум! Мен Олий Таълим муассасасида ўқитувчиман. Ҳар семестрда талабаларни ўқиган билимлари бўйича йилда икки марта баҳолашга тўғри келади. Лекин уларни баҳолашда кўпинча ўйланиб қоламан. Яъни: уларни баҳолашда нисбатан баҳолайман. Гуруҳда яхши ҳаракат қилган талабага "5", ўртачароғига "4", билмайди лекин дарсда озгина ҳаракат қилади, вазифаларни кўчириб бўлса ҳам ёзиб келади уларга "3" баҳо қўяман. Бази бир талабалар бор умуман ўқимайди, тушунмайди ва фан бўйича ҳеч нарсани билмайди. Хатто дарс давомида озгина харакат ҳам қилмайди. семестр охирида келиб "5", "4"ёки "3" баҳо қўйиб беринг деб келишади ёки уларнинг "танк" (Таниш) лари келади. Уларга тушунтираман билиминг паст сал ўқи кейин қайта ўзлаштиришда қўйиб бераман деб. Лекин базилари оилавий ахволим оғир деб йиғлайди (аксарият қизлар). Саволим агар уларга оилавий ахволини хисобга олиб савоб қиламан деб 3 ёки 4 қўйиб берсам касбимга хиёнат қилган бўлмайманми? Касбимга хиёнат қилмайман десам уларга зулм қилган бўлмайманми? Агар баҳо олишмаса ўқишдан хайдалиши мумкин. Бу масалада қандай йўл тутган мақул?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Хиёнат қилган бўласиз.
2). Бу зулм эмас, балки жамиятга ношуд ва нолойиқ бўлган касбига ўтирадиган инсонларни камайишига сабаб бўласиз.
3). Улар ўқишга киришда низомда бу нарсалар ёзилганини билиб туриб ўқишмаса ўзлари рози бўлган бўлишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat