Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти ҳақида

22:01 / 10 июль | Ismatulla | 603
Ассалому алайкум! 1). Яқинда намоз ўқишни бошладим. Бир намозни кейинги намоз бошланмасидан, лекин азон айтилганидан бир оз (30-60 дақиқа) ўтиб намоз вақти чиқмасидан ўқиб оламан. Намоз вақтини охирига тақамайман. Саволим намозимни кечиктирган бўлиб қолмаябманми? 2). Фарз намозидан кейин қазо намозини ўқийман. Шунда хар бир намоз учун алохида тасбех айтишим жоизми ёки икки номозга бир қилиб айтсам хам бўладими? 3). Кунинг намоз ўқиб бўлмайдиган вақтлар орасида қазо номозларини ўқиса бўладими? Агар саволларим қайтарилган бўлса узур сўрайман. Кўмагингизни Аллоҳ мукофотлаб илмингизни янада зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Кейинги намозни вақти кириб қолмаса бўлди.
2). Иккисига бир қилинса бўлади. Қазо намозлардан кейин тасбеҳ айтиш шарт эмас.
3). Бамдоддан кейин қуёш чиқаётганида, қуёш тиккага келганида ва асрдан кейин қуёшнинг нури кўзни олмайдиган даражага етганида қазо ҳам нафл ҳам ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat