Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жахл устида берилган минг талоқ

18:57 / 12 июль | Jasurbek | 1239
Ассалому алайкум! Бир акамни илтимосига биноан ёздим. Жахл устида берилган минг талоқни хукми қандай бўлади? Онамдан нарсасини (тефал) қизғонганда жахл устида жанжал вақтида аёлим жавобимни беринг деган вақтда талоқсан, юз талоқ, минг талоқ деб жавобини олган. Бу масаланинг ечими қандай бўлади? Иккаламизнинг хам бирга яшашга хохишимиз бор. Шу масалада ёрдам беришингизни сўраймиз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Орага уч талоқ тушган.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat