Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомиласи тушган аёл намоз ўқийдими?

00:00 / 04.07.2011 | eski savollar | 627
Ассалом алайкум!Бир аёл савол билан сизга мурожат қилишимни со'раганди.Аёлни саволи:2 ойликдан ошган ҳомила тушуб қолгандан со'нг,аёл кишидан қон келиб турса намоз о'қиладими?У аёлга ба'зилар айтиши бо'йича агар ҳомила 81-82 кунликликда тушган бо'лса,қон келишига қарамасдан намоз о'қийсиз дебди.Аган 82 кундан кейин тушган бо'лса о'қимайсиз дебди.Шунга аёл о'қишга ҳам о'қимасликга ҳам иккиланмоқда.Илтимос,хазрат шунга аниқлик киритиб беринг.Шу ҳолатда нима қилиши керак,о'қийверсинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тушиб кетган ҳомиланинг баъзи аъзоси аён бўлса, бола ҳисобланади. Бас, унинг онаси нифосли ҳисобланади. Муддатидан олдин тушиб кетган ҳомилада бирорта панжами ёки шунга ўхшаш аломатлар бўлса, у ҳомила бола ҳисобланади ва онасига бола туққан аёлга жорий қилинадиган ҳукмлар жорий қилинади. Жумладан, ўша она нифосли ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat