Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қолдирган рўзам

18:50 / 14.07.2019 | севара | 1993

Ассалому алайкум! Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутаман, лекин қазоларим бор. Уларни ҳисоблашнинг иложи йўқ. Чунки неччи ёшимдан тутганимни уйдагилар хам билишмайди. Ёшлигимизда уйдагилар рўза тут деса тутиб, тутма деса тутмаганмиз. Ундан ташкари хомиладорлигим ва эмизикли вактимда хам тутолмаганман. 1). Энди душанба ва пайшанба кунги рўзаларимни нияти нафл дейиладими ёки қазоми?

2). Агар қазо бўлса қачонгача қазо деб ният қилинади, чунки хисобини билмайманку?

3). Талабалигимда пахта мавсумида чидолмай кун ярмида рўзамни очиб юборганман, қолган кунлари очиб юборишдан қўрқиб рўза тутмаганман, қазолари қандай бўлади?

4). Шу кунгача душанба ва пайшанба кунлари нафл деб ният қилиб рўза тутаётгандим, давом этайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қазо тутасиз.

2). Ҳисобига келса, ҳисоблаб ғолиби гумон қанчага бўлса ўшани қабул қилиб қазосини тутиб берасиз.

3). Очиб юборишингиз бирор аъзога зарар етиши хавфи билан бўлган бўлса, бир кунига бир кун қазо тутиб берасиз. Агар очиб юборишга шаръий узр бўлмайдиган сабаб билан очиб юборган бўлсангиз каффорат тутиб берасиз. Тутмасдан қолдирган кунларга ҳам шундай.

4). Энди қазо деб тутинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat