Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лавҳи бузург” ҳақида

00:00 / 06.07.2011 | eski savollar | 4721
Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Қуйида бермоқчи боълган саволим “Лавҳи бузург” ҳақида. “Лавҳи бузург”ни оъзи билан сақласа, ундаги ҳар бир хона баробарида биттадан фариштага уни сақловчига ҳигоҳбонлик қилишга амр этилиши бидъат эканигини билиб олдик. Лекин “Лавҳи бузург”нинг Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга туширилиш воқеасини оъқиб бу ҳам шунга оъхшаш тоъқима нарса боълса керак деб оъйладим. Чунки бу воқеанинг қаердан олинганлиги, ким ривоят қилганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган. Қуйида оъша китобчадан қисақача бир қисмини келтираман:“Нақл қилишларича, Он ҳазрат соллалоҳу алайҳи васаллам кофирларга қарши борган эдилар, бироқ жанг қилишга қудратлари етмас эди. Соънг манжалиқдан ота бошладилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом зоҳир боълдилар ва дедилар: “Худойи Таоло сизга айтадики унга уч нарса юбордим: биринчиси – Шерни бердимки, у амирул моъминин Али Муртазодир, иккинчиси – Зулфиқори бердим ва учинчиси – мазкур “Лавҳи бузург”ни бердим. Уни Шеримизга берсин ва қудратимизни тамошо қилсин.” Пайғамбаримиз ваҳий қабул қилишдан фориғ боълганларидан кейин бу “Лавҳи бузург”ни ҳазрати Шоҳимардон Алига бердилар ва уни манжалиққа қоъйдилар ва у кишини қалъадаги бир тош устига ташладилар. Кофирлар бирданига 440 зарба урдилар, бироқ таъсир қилмади. “Лавҳномайи Муаззам” барокоти туфайли қалъани қоълга киритдилар.”Шунингдек, “Лавҳи бузург”нинг фазилатлари келтирилади: “Ҳар кимки буни оъзи билан сақласа тонгла қиёмат Худойи Таоло оъзининг жамолини етмиш марта коърсатади. Аллоҳ айтади: “Агар унинг етти пушти дунёдан маъсият ва зулм қилиб оътган боълса ҳам, уларнинг ҳаммасини ярлақаман, ҳисоб китобсиз заррин ғиштли беҳишти анбарсирштга киргизаман.” … Кимнинг фарзанди боълмаса бу “Лавҳи бузург”ни якшанба куни ёзса ва шакарга аралаштириб эру хотиннинг ҳар иккови еса(!) Худойи Таоло қобил фарзанд ато этади.” Бу келтирилган фазилатларининг баъзилари холос.Соънг яна бир ҳадис келтирилади: Кимки, “Лавҳи бузург”га шак келтирса Аллоҳнинг каломига шак келтирган боълади, кимки Алолҳнинг каломига шак келтирса шубҳасиз, кофир боълади.”Шунақа ҳадислар борми? Бу келтирилганлар қанчалик ҳақиқат? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буларнинг барчаси сафсатадан бошқа нарса эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat