Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қулдорлик тузуми ҳақида

00:00 / 08.07.2011 | eski savollar | 619
Ассаламу алайкум ва рахматуллоҳи ва баракотуҳи Шайх Хазратлари! Мен бир илим талаб инсонман. Бевосита сизга савол бериш имконияти мавжудлигини яқинда билдим, шу кунгача менда жуда кўп саволлар йиғилиб қолган, бир нечта илмли мутахасисслардан сўраб кўп саволларим жавобсиз қолган. Ушбу саволларга сиз каби ислом динининг малакали мутахассисидан жавоб олишни анчадан бери кўнглимга тугиб юрган эдим. Сизга интернет орқали мурожат қилиб кўп саволларимга жавоб олишимга ишонаман. Ўзбек тилига таржима қилинган Қуръони Каримни бўш вақтларимда ўқиб маънавий, руҳий ва дунёвий илимлардан баҳраманд бўламан. Ушбу Аллоҳнинг оятларини ўқиш жараёнида бир масала бўйича савол туғилди. Бу савол Нисо сурасининг 92 оятини ўқиш жараёнида пайдо бўлди. Нисо сураси 92 оят:[глоw=грей,2,300] Мўмин мўминни фақат билмаган ҳолдагина ўлдириб қўйиши мумкин. Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир. Агар марҳум ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир.[/глоw]Ушбу оятни сизнинг Тафсири Ҳилолдаги тафсирларигиздаям ўқиб кўриб менда шундай хулоса шаклландики, яъни ўша даврларда қулдорлик тузуми ислом тамонидан тақиқланмаган, яъни қандайдир миқдорда тартибга солиниб ушбу тузумга рухсат берилган. Ўз навбатида эса қул тўлақонли инсон сифатида қабул қилинмаган, яъни унинг ҳуқуқлари озод инсоннинг ҳуқуқларидан фарқ қилган. Хаммамизга маълумки ароқни ҳам ислом динида аста секинлик билан тақиқлаб борилган. Балки ушбу тузум хам Муқаддас Китобнинг қайсидир оятларда вақт ўтганидан сўнг тақиқлангандир? Ушбу қулдорлик тузумини Қуръони Каримда тақиқловчи қандайдир ҳужжат мавжудми?Агар тақиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, шариатимизда қулга эгалик қилиш мумкинми?Ушбу саволимда ёки фикирлашимда камчиликлар бўлса айбга буюрмайсиз. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдираман.Ҳурмат ва эҳтиром ила Илму Толиб.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Исломда қулдорлик тузимига қарши барча чоралар кўрилган. Аммо уни тўлиқ бекор қилингани эълон қилинмаган. Чунки, мусулмонлар бошқалар билан бирга яшагани ва улар билан муносабатда бўлишлари эътиборидан, бутун дунё маҳкам ёпишиб турган қулдорлик тузимини бекор қилишнинг имкони бўлмаган. Бошқачароқ қилиб айтганда, бошқалар мусулмонларни асирга олиб қул қилиш имконлари бўлгани учун, уларга мос муомала бўлиши учун биргина асир тушиш йўли билан қулчилик қолган.

Топ рейтинг www.uz Openstat