Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси сурани ўқиб юрса Аллоҳ бойлик беради?

00:00 / 21.01.2007 | eski savollar | 8789

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Бойиб кетиш учун «Мулк» сурасини ҳар кечада ўқиб туриш керак дейишди.Баъзилар эса «Воқеа» сурасини ҳар куни ўқишни таклиф қилишди.Қайси сурани ёки дуони ўқиб юрсак Аллоҳ эсни оғдириб қўймайдиган бойлик беради? Агар сизга маълум бўлса шуни бизга билдирсангиз.Раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бойликни сўраб дуо ёки баъзи сураларни ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки ўша нарсага сабаб бўлувчи ишни ҳам талабга яраша амалга ошириш керак.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига,
«Нимадан шикоятинг бор?», дебдилар. Шунда Абдуллоҳ Ибн Масъуд: «Гуноҳларимдан», деб жавоб берибдилар.
«Нимани хоҳлайсан?» деб сўрабдилар ҳазрати Усмон. «Роббимнинг раҳматини», дебди Абдуллоҳ ибн Масъуд. «Сенга табиб юборайми?» дебдилар ҳазрати Усмон. «Табиб (яъни Аллоҳ) Ўзи касал қилди», деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд. «Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин. «Менинг унга ҳожатим йўқ! «Сенга бўлмаса, кетингдан қолган қизларингга керак бўлар». «Менинг қизларимни камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кечада «Воқеа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг, ким «Воқеа» сурасини ҳар кечада ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди, деганларини эшитган эдим, - деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд.

Топ рейтинг www.uz Openstat