Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобларингиз юзасидан илтимос

00:00 / 10.07.2011 | eski savollar | 516
Ассалому алайкум устоз, Аллоҳ сизни мусулмон уммати бахтига соғ саломат қилсин, илмингизни зиёда қилиб шундай хизматларингизни бардавом қилсин.Устоз, Мен Қирғизистонда яшийдиган мухлисларингизданман. Хабарингиз бор ўтган йили бу томонларда қирғизлар биз ўзбеклар билан низо чиқариб анча кўнгилсизликлар бўлиб ўтган эди, Аллоҳ инсофларини берсин. Айтмоқчи бўлган нарсам сизни китобларингизни бу ерда топиш қийин бўлябди, Ўзбекистон билан алоқа унчалик яхши эмас, қолаверса Ўзбекистонни ўзидан хам суруштирганимизда у томонларда хам топиш муаммо булаётган китобларингиз бор экан. Шу учун сиздан сўрамоқчи эдимки агар Қирғизистонда китоб дўконингиз бўлса ёки китобларингизни сотишга масъул шахс бўлса шуни манзилини бераолмийсизми, сўраганимни сабаби сизнинг китобларингиз асосида бу ерда 200 га яқин киши илм олаётган эдик, яқинда Хадис ва хаёт ни 3 жузини тугатябмиз, кейинги ўқийдиган китобимиз Одоблар хазинаси китобингиз булиб уни топишга қийналябмиз. Агар Қирғизистонда китоб дўконингиз булса ёки китобларингизни сотишга бирон маъул киши бўлса шу ердан олмоқчи эдик, агар булар бўлмаган тақдирда фақат ўқиш учун, тижоратни мақсад қилмаган холда Одоблар хазинаси деган китобингиздан нусха олишга рухсат берасизми.Ноўрин мурожат қилган бўлсам маъзур тутасиз, Аллох сиздан ислом умматига кўрсатаётган хизматларингиздан рози бўлсин, ўзи рози бўлган ва сиз рози бўладиган мақомга етказсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Минг афсуски, Ўзбекистондан бошқа жойда китоб дўконимиз йўқ. Ҳозирда Москвада рус тилида китобларимизни чоп қилиш бошланди. Шунингдек овоз ёзувли китоб ва маърузаларимиз ҳам Москвада кўпайтирилиб сотилиши йўлга қўйилди. Келажакда талаб кўпроқ бўлса, ўзбек тилидаги китобларимизни ҳам Москвада чоп қилиб савдога қўйиш нияти бор. Бунинг учун биз қанча миқдорда талаб борлигини билишимиз лозим бўлади.- Истаган тарафлар Москвадаги вакилимизга боғланиб қайси китоб ёки дискдан қанча олишини маълум қилса, шунга қараб йўлга қўйилади. Китобларни почта ёки савдогарлар орқали етказиш мумкин.- Шунинг учун, китоб савдоси билан шуғулланувчи килишлар ҳам ўз таклифларини қилишлари мумкин.Россияда«Ҳилол» нашриёт уйи фазийлатли шайха Муҳаммад Содиқ Муҳаммада Юсуф ҳазратларининг рус тилига таржима қилинган асарларини тақдим этади.Россия Федерацияси, Москва шаҳри.Телефон: 8 (495) 646-86-52Уяли телефон: 8 (926) 556-56-31Электрон почта: идҳилал@маил.ру Диллерлар учун телефон: +99871 216-29-27Янги китоблардан хабардор бўлиш учун: ҳттп://форум.ислом.уз/смф/индех.пҳп/боард,136.0.ҳтмл

Топ рейтинг www.uz Openstat