Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

икки марта

00:00 / 11.07.2011 | eski savollar | 666
Муҳтарам шайх ҳазратлари! Бир масалада икки марта безовта қилаётганим учун узр со'райман. Нима учун инсон қорнини пастга қилиб ухлаши мумкин эмас? Илтмос сабабини айтиб о'тинг. Чунки ман билган нарсамми бошқа инсонлага этганимда ула мандан сабабини албатта со'рашади.Сог' бо'линг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шунчалик экансиз китоб ўқисангиз бўлмайдими?! Одамларга ҳужжат ва далил билан гапиришни яхши кўрадиган одам ўзи ўқиб ўрганиб юриши керак. бошқалардан сўраб айтиб бериш кишига обрў эмас. Мен бу маънодаги китобни чиқариб қўйганимга бир неча йил бўлди. Ўзим ёзган китобдан ўзимни сўроққа тутишингиз одобдан бўлмаса керак. ёки бошқа мақсадингиз бормиди?Ибн Тихфа ал-Ғифорийдан ривоят қилинади:«Унга отаси хабар беришича, у суффа асҳобларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган:«Кеча охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб:«Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», – деди.Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар».Ҳадисдан маълум бўладики, юзтубан ётиш мўмин-мусулмонлик одобига зид экан. Бундай ётишнинг уйқуга ҳам, саломатликка ҳам зарари борлиги маълум. Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган бундай ётишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қайтарган эканлар.Абу Умомадан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда юзтубан ухлаб ётган бир кишининг олдидан ўтаётиб, уни оёқлари билан туртиб:«Тур, бу – жаҳаннамий ётиш», – дедилар».Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг маъносини такрорлаб келган. Бу тарзда ётиш шариатимизда дуруст эмас экан, бунга ўрганиб, одат қилиб қолганлар уни дарҳол тарк қилишлари лозим ва лобуддир.

Топ рейтинг www.uz Openstat