Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бойлик хақида

00:00 / 24.07.2007 | eski savollar | 1430
Ассалому Алейкум Устоз. биз шгирдларингизга вақт ажратиб саволларимизга жавоббераётганингиз учун Аллоҳ та'ало сизга ажру-мукофотларберсин. жаннатда Росули ва сизбилан бирга қилсин Мени қийнаётган бир савволга жавоб берсаннгиз. менга жавобингиз жудаҳам муҳум.Мен бирҳадисни билардим унда бойлик тоъплаш ва ҳашаматларга интилиш инсон имонини ва тақвосини зайф лаштиради дейилган. (агар ҳадисни тоълиқ келтира олмаган боълсам узингиз тоълдириб қоýасиз)Мен оъзим Росулуллоҳ(с.а.в) ва саҳобалар ҳаётини коъпоъқиганим ва тинглаганим учун. бойлик йигишга қимматбахо буюмларни ишлатишга ва коъркам ва бежирим либослар кийишга иштиёқимҳам қизиқишимҳам ёъқ. лекин мен буни оъзимдаги камчиликмикиндеб оýлаб қолдим. Бунинг сабаби келажакда фақир ва муҳтож киши болибқоламан деб қоърқдим. Инсонсон мен бундан буёғига бизнес қиламан коъппултопамандеб ниятқилса боъладими.Менга бойликка интилиш ва ундан қочиш мийёрларини изохи билан тушунтирибберсангиз. Кунларнинг бирида Росулуллох(с.а.в) умматларим ҳашамат ва иморатларга шундай зорберишадики тақвониҳам унитадилар деганларида бир Саҳоба(отлари-эсимдаёъқ) ёросулуллоҳ биз ҳеч биримиз сиз айтган ишни қилмаяпмизку дедилар. Шунда Сарвари,коинот мен сизлар ҳақингизда эмас охир заман умматларим ҳақида гапиряпман дедила.Бизни қавму қариндошларимиз бой-бадавлат ва бо,обрукишилардир. уларникига мехмон боълиб борганимизда уердаги ҳашамат ва иморатларни кориб уларга нисбатан ҳавас ёки озру қилиш эмас балки оъзгача бир гáшлик нигоҳибилан қарайдига боълиб қолдим. Бундай нарсаларга қандай баҳо бериш керак. Базилар тақво қилиш жудақийин бунинг учун инсон бойликни кечиши керак дейишади. Буни эшитиб бе иҳтиёр Иброҳим Адхам Ёдимга келдилар. Бази бойларнинг фикрича имон саломатлиги ва тақвони модди томонда ҳеч нарсага муҳтож боълмай турубҳам топса боларкан. Шугаплар қанчалик ҳақиқатга тоъғри. [ъолор=навй]Мени ҳурсандқиганнарса шуки мен бусаволларни шаҳримиздаги биронбир илимли одамдан соърайман деганедим. Лекин яқинда интернетга уланиб сайтга азо боъганимдан кейин жавобларни сизберишингизни билиб, Аллоҳ Таъалога ҳамдлар айтбим. Яратган Роббимиз умрингизни зиёдақилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

МОЛ-ДУНЁГА МУНОСАБАТИсломда мол-дунёнинг айни ўзи ёмонланмайди. Балки, одамнинг молу дунёга бўлган муносабатидаги маъно ёмонланади. Одам боласидаги мазкур маъно молга ҳирс қўйиш, уни ҳаромдан топиш, ҳақини адо этмаслик, ноўрин сарфлаш ёки у билан фахрланиш кабиларда акс этиши мумкин.Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида: «Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир», деган (28 – оят).Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молга ҳирс қўйиш ва мусулмон кишининг динига ҳасад қилиш қўрадаги қўйлар томон қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмонроқдир», дедилар».Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.Молга ҳирс қўйиш оқибатида одамлар Худога бандаликдан чиқиб, молу дунёнинг бандасига айланади. Мол-дунё нимани амр қилса, шуни бажарадиган бўлиб қолишади. Мол-дунё эса, ўзига ҳирс қўйган одамни ҳеч нарсадан қайтмасликка амр этади. Оқибатда унга банда бўлган шахс барча гуноҳлар ва ёмонликлардан тап тортмайдиган бўлиб қолади.Салафи солиҳлар мол-дунё фитнасидан жуда ҳам қўрққанлар. Яҳъя ибн Муоз: «Дирҳам чаёндир. Агар унинг дамини яхши билмасанг, зинҳор олмагин. Бордию, у сени чақиб олса, заҳри ўлдиради», деди. «Унинг дами нима?» дейилди. «Унинг дами ҳалолдан топиб, ҳалолга сарфлашдир», деди.Мол-дунёнинг мадҳи:Мол-дунё дин ва дунё фойдаси учун восита бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло уни «яхшилик» деб номлаган. Одам боласининг бу дунёдаги юришининг молу дунёга боғлиқлиги ҳам бор.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эсипастларга берманг», деган (5-оят).Бу амрнинг баёнида «молларини» демасдан, «молларингизни» деб хитоб қилинишида ҳам катта ҳикмат бор. Қуръони карим эсипастларнинг хусусий молларига ҳам жамоатнинг моли деб қарамоқда. Демак, мусулмонлар қўлидаги мол-мулки айни вақтда мусулмон жамоасининг ҳам мол-мулки ҳисобланади. Ўша мол бекордан-бекорга совурилмаслиги учун жамоат ҳам жавобгардир. Чунки мол-мулк ҳам якка шахсларнинг, ҳам жамоаларнинг ҳаётида улкан қийматга эга. Шунинг учун ҳам уни Аллоҳ таоло ояти каримада «Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган», деб таърифлаяпти. Ҳа, бу дунёда мол-мулкка Ислом шундай назар билан қарайди. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эдим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар. Сўнгра яна сўровдим, яна бердилар ва: «Эй Ҳаким, албатта, бу мол яхшидир, шириндир. Ким уни саховатли нафс билан олса, унга баракали бўлур. Ким уни қизғанчилик нафси билан олса, унга баракали бўлмас. Худди еб тўймайдиган ўхшайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Саъид ибн Мусаяб: «Ҳалол мол жамлашни истамайдиган шахсда яхшилик йўқ. Зотан, у ўша мол ила бошқаларга ҳожати тушмайди, силаи раҳм қилади ва унинг ҳақини беради», деган.Абу Исҳоқ Субайъий дейди: «Молиявий кенгчиликни азизларимиз динга ёрдам деб билар эдилар».Суфён Саврий: «Бизнинг замонимизда мол мўминнинг силоҳидир», деган.Хулосас қилиб айтганда, мол-дунё ҳам заҳари, ҳам тирёқи бор илонга ўхшайди. Заҳари зарарлари, тирёқи фоидаларидир.Ким унинг фойда ва зарарларини яхши билиб олса, фойдасидан манфаат олиши ва зараридан сақланиши лозим бўлади.МОЛ-ДУНЁНИНГ ФОЙДАЛАРИМол-дунёнинг фойдалари дунёвий ва диний бўлади.Унинг дунёвий фойдаларини ҳамма яхши билади ва шунинг учун кўпчилик ўзини унга уради.Унинг диний фойдалари уч турлидир:Биринчиси, молни ўзи учун сарф қилиш. Бунда ҳаж ва умрага ўхшаш ибодатларга ёки емоқ, ичмоқ, кийим ва маскан каби яшаш учун зарур бўлган ибодатга ёрдам берувчи нарсаларга сарфланади.Мазкур ҳожатлар қондирилмас экан, қалб дин-диёнат ва ибодат учун фориғ бўлмайди. Ибодатга етиштирадиган нарса ҳам ибодатдир. Бас, мол-дунёдан дину диёнат учун кифоя қиладиган миқдорини олиш диний фойдадир.Ортиқча эҳтиёждан ташқари бўладигани дунёнинг насибаларидан бўлади.Иккинчиси, молни бошқа кишиларга сарф қилиш.Бу тўрт қисмдан иборатдир:1. Садақа. Унинг фазилатлари маълум ва машҳурдир.2. Мурувват. Бунда молу дунёни бой-бадавлат, шарафли кишиларга зиёфат, ҳадя, ёрдам шаклида сарф қилинади. Бу ҳам диний фойдалардандир. Зотан, булар ила киши дўст ва биродарлар орттиради.3. Обрўни сақлаш. Бунга шоирларнинг ҳажвини даф қилиш ва эсипастларнинг айбловини қайтариб, тилини тийиш учун мол сарфлаш киради. Бу ҳам диний фойдаларга киради. Чунки бу билан ғийбатчини ғийбат гуноҳидан ман қилади ва унинг гапи келтириб чиқариши мумкин бўлган шариатга хилоф ишларнинг олди олинади.4. Хизматчига хизмат ҳақи сифатида бериладиган мол.Инсоннинг ҳожати тушадиган ишлар жуда кўп ва турли туман. Уларнинг барчасини ўзи қиламан деса, қўлидан келмаслиги ва вақти зое бўлиши мумкин. Шу билан бирга бу уни ҳар бир банда учун зарур бўлган фикр ва зикрдан қолдириши бор. Бас, ҳожати тушган нарсасини мутахасис одамга қилдириб унга ҳақ берган афзал. Ана ўша берилган ҳақ ҳам молнинг диний фойдаларидан ҳисобланади.Учинчиси, инсон кўпчилик фойдаси учун сарф қиладиган мол-дунё. Бунга масжид, мадраса ёки кўприк қуриш каби ишлар турли вақфлар киради.Ушбу зикр қилинганлардан ташқари молнинг тиламчилик хорлигидан, фақирлик ҳақоратидан халос бўлиш, иззатли, карамли ва виқорли бўлиш каби фойдалари ҳам бор.МОЛ-ДУНЁНИНГ ЗАРАРЛАРИМол-дунёнинг зарарлари ҳам диний ва дунёвий бўлади.Унинг диний зарарлари уч хилдир:1. Ғолиб бўлган молу дунё ўз эгасини маъсиятларга бошлайди. Одатда инсон ўзида маъсиятга қудрат борлигини ҳис қилса, унга талпина бошлайди. Мол-дунё ҳам ўз эгасини маъсиятга чорловчи омиллардан бири ҳисобланади. Қачон инсоннинг маъсиятдан умиди узилса, унга талпинмай қўяди.Маъсиятга қудрати етадиган нафсининг куйига тушса, ҳалок бўлади. Сабр қиламан деса, қийналади. Бойликнинг фитнаси камбағалликнинг фитнасидан кўра шиддатли бўлади.2. Молу дунё ўз эгасини мубоҳ нарсаларда маъийшатпарастликка чорлайди. Бора-бора маишатпарастлик унинг одатига айланиб қолади. Ундан жудо бўлишга чидай олмай қолади. Кейинроқ бу дард шубҳали нарсаларга қўл уришга мажбур қилади. Сўнг муросасозликка ва мунофиқликка ўтади. Чунки моли кўпайганнинг одами ҳам кўпаяди. Кўп билан муомала қиладиган нифоқ, адоват, ҳасад ва ғийбатдан холий бўлиши қийин. Буларнинг барчаси молни кўпайтириш учун қилинади.3. Мол-дунёнинг энг катта ва кўп тарқалган зарарларидан бири у ўз эгасини Аллоҳ таолонинг зикридан чалғитишидир.Зироатчи бойнинг фикри-хаёли деҳқонларни ишлатиш, улар хиёнатининг олдини олиш, қўшнилар билан сув талашиш, ҳосилни йиғиб олиб сотиш, солиқчиларнинг таъқибидан қутилиш каби нарсалар билан банд бўлади.Тижоратчи бой эса, божхонани алдаб ўтиш, тижорат молини авайлаб асраш, қимматроқ сотиш ва солиқчилар билан бўладиган машмашалар қуршовида бўлади.Тўпланган бойликни сақлаш ва уни бировга билдирмаслик чоралари ҳамма бойларнинг умумий машғулоти экани ҳаммага маълум. Уларнинг моллари кўпайган сари ғам-ташвишлари ҳам кўпайиб бораверади. ҲИРС ВА ТАМАГИРЛИК ҲАМДА ҚАНОАТМусулмон инсон мол-дунёга ҳирс қўймайди ва кишилар қўлидаги бойликка тамагирлик қилмайди. У зарур нарса билан кифояланади ва борига қаноат қилади.Тамагирлик арабча «тамаъа» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани қалбдан кучли орзу қилишга айтилади. «Тамаъ қилди» билан «ҳирс қўйди» бир хил маънони англатади.Роғиб «Муфрадот»да тамаънинг таърифида: «Тамаъ наф-снинг бир нарсага шаҳват ила боғланишидир», деган (207-бет).Агар тамаъ Аллоҳ таолонинг раҳматини орзу қилиш маъносида бўлса, яхши ҳисобланади. Бунга Иброҳим алайҳиссаломнинг тамаълари мисол бўлади.Аллоҳ таоло «Шуъаро» сурасида: «Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан тамаъ қилганим – умидвор бўлганим ҳам, Унинг Ўзи», деган (82-оят).Аллоҳ таоло Ўзига хавф ва тамаъ билан дуо қиладиганларни мадҳ этган.Аллоҳ таоло «Сажда» сурасида: «Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва тама - умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар», деган (16-оят).Аммо тама дунёнинг ўткинчи ҳойи ҳаваси йўлида бўлса, ёмон нарса ҳисобланади.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Билингки, тамаъ фа-қирликдир. Тама қилмаслик бойликдир», деган.Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: «Кўпгина ақлларнинг қулаши тамаъларнинг чақмоғидандир».Каъб ва Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳумолар бирга бўлишганда Каъб розияллоҳу анҳу:– Эй Ибн Салом! Илм арбоблари кимлар? – деди.– Унга амал қилувчилар, – деди.– Билганларидан кейин уламоларнинг қалбидан илмни кетказган нарса нима? – деди.– Тамагирлик, нафснинг очкўзлиги ва одамлардан ҳожатини раво қилишни сўраш, – деб жавоб берди.Тамагирликнинг зарарлари:1. Тамагирлик иймон заифлигининг аломатидир.2. Тамагирлик Аллоҳ таолога бўлган ишончдаги нуқсондир.3. Тамагирлик саховат соҳиби бўлган Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумонда бўлишдир.4. Тамагирлик ўз эгасига доимий камбағалликни жалб қилади.5. Тамагирлик доимий чарчоқликдир.Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Ҳаттоки ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда у зот: «Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ неъмат берилмаган», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши экани тарғиб қилинган. Мусулмон инсон турмушни яхши таъмин қилиш учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо, ризқ бериш Аллоҳдан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳнинг иродаси ила бўлган, деб билади. Оз бўлса норози бўлмайди, кўп бўлса ховлиқиб кетмайди. Чунки Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.Мазкур ривоятлардан мусулмон инсон ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақида бир неча кўрсатмалар бермоқда:Иффатли бўлиш. Ўзи учун бировнинг молидан умидвор бўлишни ор деб билиш. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап.Ўзида бировнинг сариқ чақасига ҳам эҳтиёжи йўқлигини изҳор қилиш. Бундай одамни Аллоҳ таоло кўзини тўқ қилиб қўяса, ундан ҳеч бир очкўзлик содир бўлмас экан.Кам бўлса ҳам, ўзига берилган ризққа сабр қилиш. Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг неъмат ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, тийиннинг устида умбалоқ ошиб ўзини хор қилади, очкўзлигини билдириб қўяди.Мусулмон одам унга Аллоҳ томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришган шахс бўлар экан.Ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигидадир.Абу Ҳозим: «Кимда уч нарса бўлса, ақли расо бўлур: ўзини билса, Аллоҳ таоло берган ризққа қаноат қилса ва тилини тийса», деган. Баъзи ҳукамолар шундай дермиш: Агар тамагирликка:– Отанг ким? – дейилса,– Қадарга шак келтириш, – дейди.– Ҳунаринг нима? – дейилса,– Хорликни касб қилиш», дейди.– Ғоянг нима? – дейилса,– Маҳрумлик, – дейди.Тамагирлик азизрни хор қилади. Тамасизлик хорни азиз қилади.ҲИРС ВА ТАМАГИРЛИКНИНГ ДАВОСИБу даво сабр, илм ва амалдан иборатдир.Унинг юзага келиши беш нарса ила бўлур:1. Маишатда тежамкор бўлиш ва сарф-харажатда мулойим бўлиш.Ким қаноатли бўлишни истаса, имкони борича ўзидан харажат эшигини бекитишга ҳаракат қилади. Нафсини фақат зарур нарсалар билан кифоялантиришга уринади. Муяссар бўлган таомга қаноат қилади. Хўракни иложи борича озайтиради. Кийимда ҳам содда бўлишга ҳаракат қилади. Мазкур нарсаларни ўзига одат қилиб олади. Оила аъзоларини ҳам шунга ўргатади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳлик йўли, солиҳлик ҳайъати ва иқтисод нубувватнинг йигирма беш жузидан бир жуздир», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Термизийнинг лафзида:«Гўзаллик ҳайъати шошмаслик ва иқтисод нубувватнинг йигирма тўрт жузидан бир жуздир», дейилган.Солиҳлик ҳайъати – гўзал кўриниш, аҳли солиҳларнинг кўриниши. Иқтисод – гап-сўз, ҳатти-ҳаракат ва барча ишларда тежамкор бўлиш. Албатта, бу каби фазилатлар ҳусни хулқдандир.Термизий ва Муслим қилган ривоятда:«Ким мусулмон бўлиб ризқи учма уч бўлса ва Аллоҳ унга қаноат берса, батаҳқиқ, нажот топибди», дейилган.Бошқа бир ривоятда:«Исломга ҳидоят қилиниб маишати учма-уч бўлиб қаноат қилган одамга яхшилик бўлсин», дейилган.2. Ўзига етарли нарса муяссар бўлса, келажаги учун изтиробга тушмайди. Ризқи албатта келишига қаттиқ ишонади. Шайтоннинг унга фақирлик ваъда қилишга ишонмайди.Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида: «Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир», деган (6-оят).Ер юзида ўрмалаган нарса – одамзот, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлар. Шуларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради. Ҳаммасининг юргани, тургани, туғилгани ва бошқа ҳолатларини билади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Жаннатга яқинлаштирадиган амал бўлсаки, албатта, сизларни унга амр қилдим. Дўзахга яқинлаштирадиган амал бўлсаки, албатта, сизларни ундан қайтардим. Бирортангиз ўз ризқини зинҳор кеч қолди, демасин. Жаброил алайҳиссалом кўнглимга сиздан бирор киши ризқи мукаммал бўлмасдан бу дунёдан чиқмаслигини солди. Бас, уни Аллоҳга маъсият қилиш ила талаб қилмасин. Чунки Аллоҳнинг фазлига маъсият ила етишилмас».Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Руҳул қудус менинг кўнглимга: «Нафс ўз ризқини тўлалигича олмагунича зинҳор ўлмас, Аллоҳга тақво қилинглар, талаби ризқни гўзал қилинглар, ризқнинг кеч қолиши сизни уни Аллоҳга маъсият ила талаб қилишга олиб бормасин. Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага фақат У зотга тоат қилиш ила эришилади», деган маънони солди», дедилар».Ибн Аби Дунё ва ривоят қилган. 3. Қаноатнинг фойдаси, ҳирс ва тамагирликнинг зарарини тушуниб етмоғи лозим.Қаноат шубҳали ва ортиқча нарсаларга сабр қилишдан иборат бўлиб, охиратда савобга сабаб ҳам бўлади. Ўз иззатини ҳавойи нафсидан устун қўя олмаган одамнинг ақли расо бўлмайди. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмон бўлиб, етарлича ризқлантирилса ва Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатлантирса, батаҳқиқ нажот топган бўлур», дедилар».Икки Шайх ривоят қилган.Аллоҳ тақсим қилган нарсага рози бўлган одам қаноат номли улкан сафат соҳиби бўлади. Қаноатли одам эса одамларнинг энг бойи бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаноатни лозим тутинг! Қаноат туганмас молдир», дедилар».Имом Тобароний ривоят қилган. 4. Ўтган қавмлардан дунёга ҳирс қўйган ва тамагир бўлганларнинг ҳоли нима бўлганига назар солсин. Шу билан бирга ўтган пайғамбарлар, аҳли солиҳлар ва азиз авлиёларнинг ҳолидан ўрнак олсин.5. Мол жамлашнинг хатарини тўлиқ тушуниб етиш лозим.Молнинг офатларини унутмасин. Ўрта ҳолликнинг фазлини билиш керак. Бунинг учун эса, молу дунёда ўзидан пастга назар солсин ва динда ўзидан юқоридан ўрнак олсин.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз молда ва халқда ўзидан афзал қилинган шахсга назари тушса, ўзидан пастга назар солсин», дедилар».Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзингиздан пастга назар солинг. Ўзингиздан баландга назар солманг. Бундоқ бўлиши Аллоҳнинг сизга берган неъматига ношукр бўлишингизга олиб келиши мумкин», дедилар».Иккисини Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat