Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менинг қилаётганим тўғрими ёки отамнинг

16:35 / 22.07.2019 | Safarmurod | 2303
Ассалому алайкум! Мен 22даман. Отам 45 ёшдалар, отам аввал яхши ишлар эди. Отаси билан ораси бузилган шундан буён қай ишни бошини тутса ҳеч юришмайди. Шундан ичкиликга ружу қўйган, ҳар доим эмас тез тез ичиб туради. Ўзинг туғишганлари билан ота онаси билан анча йилдан бери гаплашмайди. Дадам катта ўғил. Бобомнинг фермаси бор. Отам аввал унда ишлаган ўша пайтлар пул кўпликдан ичган, харом ишлар билан шуғилланган. Мошинасини авария қилган. Шундан сўнг бобам ҳозирги яшаб турган уйимизни бердилар. Рўзғоримизни ажратган. Энди отам фермага бориб жанжал қиладилар ферма меники эди деб ва аламини ичкиликдан олади. Шу сабабли мен билан ҳам жанжалашади. Бир икки маротаба онамга қўл кўтармоқчи бўлганида уларни қайтариб жаҳл устида мен ҳам қўлларини қайириб жонига озор бердим. Шу сабабли мени виждоним қийналиб юрибди. Отамга бир неча бор уйимиз бор мошинамиз бор бизга ферма керакмас ўзимиз ишлаб кун кўрамиз десам ҳеч кўнмаяпди. Шунга нима қилишни кимдан маслахат олишни билмаяпман. Ахвол бундай давом этаверса мен отам билан жанжалашиб уларга қўл кўтариб гуноҳга ботаманку, охиратим куяди деган гаплар мени қийнаб келмоқда.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри ўйлабсиз. Энди бундай қўполлик қилманг, имконини топиб рози қилиб қўйинг. Отангизга гап билан ҳам юзингиздаги ишора билан ҳам норозилик билдирманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat