Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом химоясида христианга тушунча

09:51 / 23.07.2019 | Dilshoda | 1488
Ассалому алайкум! Биз 5-йилдан буён мусофирдамиз. Биз ишлайдиган ишхонамизда мусулмонлар, еврейлар ва христианлар бор. Бизлар мусулмонлар ва исломнинг номига жудаям ёмон гаплар айтди. Шундай ҳолатларни бирид бир христианни олдига бордим ва тушунтиришга харакат қилдим, тушунишни истамади. Охири бизлар урушиб қолдик ва мен динимни ҳимоя қилдим. Турмуш ўртоғимга хамма гапни айтдим ва тушунтирдим эрим ҳам бу християн билан жудоям ёмон урушдилар. Биз эрим билан динимизни ҳимоя қилдик. Урушиб тўғри қилдикми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уришиш сўзидан нимани ирода қилганингизни билмадик, лекин инсон ўз нафсидан, ота-онасидан, фарзандларидан ҳам кўра Робиси ва пайғамбарини яхши кўрмагунича мўмин бўлолмайди. Яхши кўрган инсон эса уларни ҳақоратлашга албатта чидолмайди. Бу табиийдир, тушунтириб қўйиш керак бўлган ўринларда тушинтириб қўйиш керак. Аслида динингизни янада мукаммал ўрганиб, уларга динни гуўзал тарзда намоён қилолсангиз динингизни ҳимояси янада гўзал бўлар эди. Шунда ҳам тўғри қабул қилмасалар ҳолатга қаралинади, динни ҳақоратлашга сабаб бўладиган ҳолат бўлса индамай юз ўгириб кетилаверилади. Чунки Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَسُبُّواْ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ فَيَسُبُّواْ اللّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِم مَّرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ ۝ 

108. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур.
Динни улар қабул қиладиган томон билан етказишга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat