Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат ва дўзах

15:48 / 23 июль | Nefti Magnat | 436
Ассалому алайкум! Бир марузада келишича Аллоҳ Одам алайҳиссаломга қиёматгача бўлган барча руҳларни кўрсатган ва уларнинг қай бири жаннатда ёки дўзахда бўлишини айтган. Инсон агар дўзахий бўлса бир умр ибодатда бўлиб биргина ёмон амали билан дўзахга тушаркан ёки аксинча. Бу ҳам марузада келтирилган. Ўзим беш вақт намоз ўқийман, ёшликдан қолган қарзларимниям ўқишни бошладим. Аллоҳдан жаннатийлардан қилгин деб сўрайман. Аллоҳ кўрсатмасину мабодо дўзахга тушадиган бўлсам худди жаннат каби дўзахниям даражалари борми? Дўзахга тушган инсон вақтлар ўтиб жаннатга қайта оладими? Ман ибодатимни тўхтатмайман, лекин бу ҳақда ўз танишларим ва яқинларимгаям гапирмадим. Ҳамма ҳар хил тушунади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳдан фақат яхшиликни умид қилинг. Бир умр холис ибодат қилган зотларнинг амалини Аллоҳ зое қилиб қўймайди. Ўша охирида нотўғри кетадиганлар, бу дунёдаги амалларини зоҳирида Худо учун бўлса ҳам аслида бошқаси учун қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat